20
Техника - ишлаб чиқиш жараёнини амалга
ошириш учун яратилган
воситалар тўпламидир ( йиғиндисидир). Техник воситаларнинг асосий
қисмини ишлаб чиқариш
техникалар ташкил этиб, буларга машиналар,
механизмлар, жиҳозлар (анжомлар), машингани бошқариш аппаратуралари
киради.
Машинанинг техник даражаси - машинанинг хусусияти бўлиб, унинг
конструктив такомиллашув даражасини белгилайди.
Машинанинг типажи (тури) - машиналарнинг махсус ўлчов қатори
бўлиб, уларнинг типии (тури) ни, асосий параметрларини ўлчамларини
белгилайди.
Машинанинг типи (тури) - машина намунаси бўлиб,
характерли
сифатий белгиларни ва конструктив ечимни ифодалайди ( белгилайди).
Машинанинг типавий ўлчами - машинанинг намунаси бўлиб, унинг
бош параметрлари (кўрсатгичи) параметрик қатор бўйича қабул қилинган
катталикка мос келади.
Тормоз йўли - тормозланиш бошланишидан машинанинг тўлиқ
тўхташигича босиб ўтган йўлидир.
Ўрнатилаган
қувват
-
машина
двигателининг
ижрочи
механизмларини номинал қувватининг йиғиндисидир.
Турғунлик - машинанинг ағдарилишига, кўзғалишга, сирпанишга
қарши
тура олиш хусусиятидир; турғунлик оғирлик марказининг
жойлашувига,
таянч контурига, майдон (йўл) нинг қиялигига, инерцион
юкламага, майдондан шамолнинг ўтиш йўналишига, ишчи тезликлар ҳамда
уларнинг ростланишига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: