Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Модул принципи (тамойили)


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Модул принципи (тамойили) - машина яратишда алоҳида элементлар 
ёки махсус конструкциялаштирилган йиғма бирликлардан эмас, балки 
унификациялаштирилган (ўхшаштирилган) модул асосидаги усулдир. 
Янги машиналар – ўз кўрсаткичлари бўйича жаҳонда илғор 
ютуқларга эришган юқори самарали, рақобатбардош, ўз кўрсаткичлари 
буйича мос ёки устун(юқори) келадиган, янги меъёрий –техник ҳужжатлари 
тасдиқланган машинадир. 


18 
Янги машиналарга юқори самарали такомиллашган, ўз кўрсаткичлари 
бўйича жаҳоннинг илғор ютуқларига мос келувчи (жавоб берувчи) 
машиналар киради. 
Янги қурилиш машиналари - аввал ишлаб чиқарилмаган, мавжуд 
машинанинг параметрлари қаторидаги (кўрсаткичлари) янги тип ўлчамли 
(тур ўлчамидаги) машиналар (тур ўлчамлари давлат андозалари (ГОСТлар) 
билан ёки улар йўқ бўлса тегишли талаблар билан белгиланади); машиналар 
аввалги ишлаб чиқилганларига нисбатан ишчи параметрлари, ишчи 
функцияларини бажариш усуллари, юритма турлари каби ўзгартиришлар 
билан кескин фарқ қилади. 
Машиналарни рационал(маъқул, мақсадга мувофиқ) равишда 
қўллаш соҳаси (cоҳалари) - қурилиш техникасидан юқори самарада 
фойдаланиш тушунчасини ифодалайди. 
Асосий курилиш машиналари – машиналар комплекти (тўплами) 
даги етакчи машиналар ҳисобланади. Бундай машиналар билан катта (кўп) 
ҳажмдаги қурилиш –монтаж ишлари бажарилади. Асосий машиналарга бир 
чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар, скреперлар, бульдозерлар, катоклар, 
бир чўмичли юклагичлар, автоғрейдерлар, юк кўтаргичлар, ўзи юрар ва
минорали кранлар киради. 
Қурилиш машиналари парки - қурилиш ташкилотидаги йиллик 
дастур бўйича қурилиш –монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган 
машиналарнинг ўртача йиллик (қувват, юк кўтарувчанлиги бўйича) сони. 
Паркнинг миқдор ва сифат таркибини аниқловчи асосий омиллар: 
белгиланган дастур бўйича қурилиш- монтаж ишларини мавжуд машиналар 
билан бажаришдаги ишнинг ҳажми, ишларни механизациялаш усуллари, 
машинадан фойдаланишдаги иш унуми (иш ҳажми), бино ва иншоотларнинг 
конструктив - ўлчам характеристкалари бўлиб ҳисоблананди. 
Юритма - двигателдан иборат қурилма бўлиб, машина ва 
механизмларни юргизиш учун механизмлар ва бошқарув тизимини харакатга 
келтиради. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling