18
Янги машиналарга юқори самарали такомиллашган, ўз кўрсаткичлари
бўйича жаҳоннинг илғор ютуқларига мос келувчи (жавоб берувчи)
машиналар киради.
Янги қурилиш машиналари - аввал ишлаб чиқарилмаган,
мавжуд
машинанинг параметрлари қаторидаги (кўрсаткичлари) янги тип ўлчамли
(тур ўлчамидаги) машиналар (тур ўлчамлари давлат андозалари (ГОСТлар)
билан ёки улар йўқ бўлса тегишли талаблар билан белгиланади); машиналар
аввалги ишлаб чиқилганларига нисбатан ишчи параметрлари, ишчи
функцияларини
бажариш усуллари, юритма турлари каби ўзгартиришлар
билан кескин фарқ қилади.
Машиналарни рационал(маъқул, мақсадга мувофиқ) равишда
қўллаш соҳаси (cоҳалари) - қурилиш техникасидан юқори самарада
фойдаланиш тушунчасини ифодалайди.
Асосий курилиш машиналари – машиналар комплекти (тўплами)
даги етакчи машиналар ҳисобланади. Бундай машиналар билан катта (кўп)
ҳажмдаги қурилиш –монтаж ишлари бажарилади. Асосий машиналарга бир
чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар, скреперлар, бульдозерлар, катоклар,
бир чўмичли юклагичлар, автоғрейдерлар, юк кўтаргичлар, ўзи
юрар ва
минорали кранлар киради.
Қурилиш машиналари парки - қурилиш
ташкилотидаги йиллик
дастур бўйича қурилиш –монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган
машиналарнинг ўртача йиллик (қувват, юк кўтарувчанлиги бўйича) сони.
Паркнинг миқдор ва сифат таркибини аниқловчи асосий омиллар:
белгиланган дастур бўйича қурилиш- монтаж ишларини мавжуд машиналар
билан бажаришдаги ишнинг ҳажми, ишларни механизациялаш усуллари,
машинадан фойдаланишдаги иш унуми (иш ҳажми), бино ва иншоотларнинг
конструктив - ўлчам характеристкалари бўлиб ҳисоблананди.
Юритма - двигателдан иборат қурилма бўлиб,
машина ва
механизмларни юргизиш учун механизмлар ва бошқарув тизимини харакатга
келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: