Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Комплекс механизациялаш даражаси


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Комплекс механизациялаш даражаси - бу кўрсатгич бўлиб, қурилиш 
монтаж ишларининг (жараёнларининг) қандайдир турини комплекс 
механизациялашуви даражасини характерлайди. 
Мазкур 
(берилган) 
турдаги 
ишнинг 
ҳажмини 
комплекс 
механизациялаш усули билан бажарилишини умумий бажарилган ишнинг 
ҳажмига нисбати билан аниқланади. Унинг ўлчови фоизларда бўлади. 
 
Машина эксплуатацияси (машинадан фойдаланиш) - машинанинг 
вазифасига мувофиқ равишда фойдаланиш ва ўрнатилган меъёрий –техник 
ҳужжатлар асосида максимал равишда унинг хусусиятларини сақлаш 
тадбирларини амалга ошириш бўйича жараёнлар йиғиндиси ( тўплами)дир. 
Эксплуатация (фойдаланиш, ишлатиш) жараёни таркибига фойдаланишга 
киришиш (топшириш), вазифаси бўйича ишлатиш (фойдаланиш), ташиш ( 
транспортировка қилиш), монтаж ва демонтаж (ёйиш ва йиғиб олиш) қилиш, 
техник хизмат кўрсатиш ремонт (тузатиш) ва сақлашлар киради. 


21 
1.3. 
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА 
ИНДЕКСАЦИЯСИ 
 
Қурилишда ўн мингларча турли-туман машиналардан фойда- 
ланилади. Ишлаб чиқариш (технологик) аломатларига қараб, 
уларни қуйидагича классификациялаш мумкин: юк кўтариш, та- 
шиш, юк ортиш-тушириш, ер қазиш, бурғилаш, устун қозиқ қо- 
қиш, майдалаш, саралаш ва аралаштириш машиналари; армату- 
ра ишлари учун станоклар, бетон аралашма ва қоришмаларини 
қувурлар орқали ташиш машиналари, бетон аралашмасини ёт- 
қизиш ва зичлаш, пардозлаш ускуналари, механикавий қурилиш 
қуроллари.Ҳар қайси машиналарнинг гуруҳларини гуруҳчаларга булиш 
мумкин. Масалан, ер қазиш машиналари группасига: а) экскаваторлар 
(бир чўмичли ва кўп чўмичли); б) ер қазиш-ташиш машиналари 
(бульдозерлар, скреперлар ва автогрейдерлар); в) гидромеханизация 
ускуналари (гидромониторлар, землесослар ва землесос снарядлари) 
киради.Қурилиш машиналарининг стационар ва кўчма, ўзиюрар ва 
тиркама хиллари бор.Куч ускуналари жиҳатдан қурилиш машиналари 
электр юритмали, ички ёнув двигателли, пневматик юритмали, аралаш 
юритмали, дизель-электрик, электр-гидравлик, дизель-гидравлик хилларга 
бўлинади. 
Қурилиш машиналари конструктив хусусиятлари, юриш жиҳозлари, 
бошқариш 
тизимлари 
ва 
бошқа 
аломатлари 
бўйича 
ҳам 
классификацияланади.Бир неча минг машина индексини тартибга солиш 
учун ягона тизим киритилган. Унга кўра, вазифасига ва муҳим 
конструктив хусусиятларига қараб, барча машина ва ускуналар гуруҳларга 
бўлинган. Индекс ҳарф ва рақамлардан иборат. 
Индексдаги ҳарфлар машина қайси группага тегишли эканлигини 
билдиради. Масалан: ДП—йул қурилишидаги тайёргарлик ишлари учун 
мўлжалланган машиналар; ДЗ — ер ишлари учун мўлжалланган 
машиналар; СП — устунқозиқ қоқиш ускунаси; СБ— бетон аралашмаси ва 
қоришма тайёрлайдиган машина ва ускуналар; СМД—майдалаш-саралаш 
ускунаси; СМЖ— темир-бетон конструкциялар ва деталларни ишлаб 
чиқариш ускунаси; ЭО—бир чўмичли экскаватор; ЭТР—зовур (ҳандак) 
қазийдиган роторли экскаватор; ЭТЦ—зовур (ҳандак) қазийдиган 
занжирли экскаватор; КС — стрела (хартум)ли кран; КБ — минорали кран 
ва бошқ.Экскаватор ва кранлардан бошқа барча машиналар учун 
индекслардаги рақамлар машиналар руйхатининг тартиб номерини 
билдиради. Экскаватор ва кранлар индексидаги рақамлар қисман уларнинг 


22 
параметрларини кўрсатади.Шимол ва тропик жойларда ишлатиладиган 
машиналарнинг индексларига қўшимча С ёки Т ҳарфлари қўйилади; 
машиналарни 
модернизациялаштирилганда 
индексларига 
рус 
алфавитининг навбатдаги ҳарфи қўйилади. Масалан: СМД-204Б—
модернизациялаштирилган тош майдалагич; ДЗ-77С-—шимол шароитига 
мосланган скрепер; ДП-5С— шимол шароитига мосланган юмшатгич; КС-
3561С — шимол шароитига мосланган, телескопик стрелали, автомобиль 
типидаги махсус шассига ўрнатилган, ўн тоннагача юк кўтарадиган 
биринчи моделли стрела (хартум)ли кран; ЭО- 3332 — ковшининг іажми 
0,4 м
3
, пневматик ғилдиракли, иккинчи моделли, телескопик иш 
жиҳозлари бўлган бир чўмичли экскаватор. 
Қуйидаги келтирилган расм(схема)ларда қурилиш машиналарининг ҳар 
бир гуруҳи бўйича классификацияланиши(турланиши) кўрсатиб ўтилган.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling