Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Қурилиш машиналарининг конструктив-ҳисоб, техник ва
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
Қурилиш машиналарининг конструктив-ҳисоб, техник ва
эксплуатацион иш унумдорликлари мавжуддир. 1. Конструктив-ҳисоб иш унумдорлиги- машинанинг бир соат мобайнида ҳисоблаб чиқилган тезлик ва кучлар орқали ишлаб чиқариб берган маҳсулоти миқдори билан аниқланади (бунда конкрет иш шароити ҳисобга олинмайди). Тўхтовсиз ишлайдиган ва узлуксиз оқим билан материалларни етказиб берадиган машиналар учун П к-ҳ = 3600F*V , м 3 /соат = 3600F*V*γ, т/соат. F - узатилаетган материаллар кўндаланг кесим юзаси, м 2 ; V- материалларнинг ҳисоблаб топилган ҳаракат тезлиги, м/сек; γ - материалнинг ҳажмий оғирлиги, т/м 3 37 Тўхтовсиз ишлайдиган ва материлларни порциялаб узатадиган машиналар учун П к-ҳ = 3600(V/a)*q, м 3 / соат = 3600(V/a)qγ, т/соат. a - порциялар орасидаги масофа, м; q - бир порциянинг ҳажми, м 3 ; Даврий ишлайдиган машиналар учун эса П к-ҳ = n*q , м 3 /соат = n*q*γ, т/соат, n - 1 соатдаги цикллар сони, n = 3600/ t ц , t ц =t 1 +t 2 +....t n , сек. T ц - битта циклнинг ҳисоблаб топилган давомийлиги, сек. 2 . Техник иш унумдорлиги /Пт/: машинанинг бир соатдаги тўхтовсиз иш жараёнида, ушбу шароитда максимал мумкин бўлган реал имкониятлардан келиб чиқиб аниқланади (чўмичнинг максимал даражада тўлдирилиши, иш ҳажмининг мумкин қадар кўпроқ бўлиши ва ҳоказолар). Даврий ишлайдиган чўмичли машиналар (скрепер, бир чўмичли экскаватор, бир чўмичли юклагич ва бошқалар) учун: К т П т =n*q ------- , м 3 /соат; К юм бунда К т - чўмичнинг материаллар билан тўлишини ҳисобга олувчи коэффициент; q - чўмичдаги материллар ҳажми, м 3 ; К юм - грунтнинг юмшалиш коэффициенти - К юм =q/q к.ж q к.ж - чўмичдаги (материллар) грунтнинг қаттиқ жойдаги ҳажми, м 3 . К т ва К юм - ҳар хил тоифадаги грунтлар учун мавжуд норматив(меъёрий) жадвалларда берилади (ўлчаб топса ҳам бўлади). 3. Экспулатацион иш унумдорлиги /П э / ни аниқлашда машинанинг сутка ёки йил давомида вақтдан фойдаланиш коэфициенти ҳисобга олинади. П э =П т *Т см *К в , м 3 /смена, Т см - Σ Т тух бунда -К в =Т ф /Т см =-------------- - машинанинг вактдан фойдаланиш Т см коэффициенти; Т ф - смена давомида машинанинг ҳақиқий ишлаган вақти; Т см - сменанинг давомийлиги (Т см = 8,2 соат) Σ Т тўх - смена давомида барча мажбурий тўхташлар вақти. 38 Гидромелиорация ишларини бажаришда мавжуд юқори унумли машиналардан фойдаланиш билан биргаликда янада мукаммал, автоматик бошкариладиган машиналарга ҳам талаб кундан-кунга ортиб бораверади. Ҳозирги пайтда канал қазиш машиналарида, дренаж ётқизувчи ва ер текисловчиларда қўлланиладиган “Автоплан”, “Стобилоплан”, “АСОН” ва бошқа типдаги автомат системалар мавжуд. Истиқболда деҳқончилик экинларини замонавий (томчилатиб) суғоришни бошқарадиган автомат системалар комплексини яратиш ва ишлаб чиқариш каби бир қатор муаммолар турибди. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling