Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Курилиш машиналарининг схемалари
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
Курилиш машиналарининг схемалари
Курилиш машиналарининг конструктив-компановка, кинематик, гидравлик ва электр схемалари мавжуд. 33 Машинанинг алоҳида олинган йиғиш бириклари ва агрегатларининг ўзаро боғлик ҳаракати ва бир-бирига нисбатан жойлашиши орқали унинг умумий тузилишини кўрсатувчи схема, машинанинг конструктив- компановка схемаси дейилади. Бу схемага кирувчи элементлар рақамланадилар, яъни экспликация (шартли белгилари) келтирилади. Машинанинг алоҳида олинган элементлари ҳаракатини характерловчи ва ишчи органнинг куч қурилмаси билан боғлиқлигини кўрсатувчи схема, унинг кинематик схемаси дейилади. Бунда барча ҳаракат узатувчи қисмлар, валлар, ўқлар, шестерня, тишли ғилдирак, барабанлар ва бошқа элементлар, шу жумладан трансмиссия элементлари ҳам шартли белгилар билан белгиланадилар. Кинематик схемада иш режимини аниқлаш имкониятини бериш учун шестернялар, тишли ғилдираклар, юлдузчалар тишлари сони, тишлашиш модули, тишлар қадами, двигател вали ва алоҳида олинган элементларнинг айланиш частоталари келтирилган жадвал берилади. Кинематик схемада машина-механизмлар элементларининг график кўриниши келтирилган бўлиб, у ГОСТ 2.770-68 талабларига мос келиши керак. Баъзан арқон-блокли бошқариш тизими бўлган машиналар учун арқонларнинг боғланиб, айланиб ўтиш ва ўралиш (запасовка) схемалари берилади. Кейинги пайтларда қурилиш машиналарида гидродинамик трансмиссиялар кенг қўлланилмоқда. Бошқариш тизимларида эса гидравлик ва пневматик усуллар тобора кенг ишлатилмоқда, улар ГОСТ 2.780-68, 2.781-68 ва 2.782-68 талабларига мос келувчи шартли белгилар билан белгиланадилар. Электр бошқариш схемалари эса ГОСТ 2.702-69 талаблари буйича бажариладилар. б) Курилиш машиналарини лойиҳалаш асослари,типажи ва унификацияси. ГОСТ 2103-68 талабларига мувофиқ конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг қуйидаги босқичлари мавжуд: техник топшириқ (ТТ) техник таклиф (Л), эскиз лойиҳаси (Э) техник лойиҳа(Т), ишчи лойиҳа (ИЛ). Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling