Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ЮРИШ ЖИҲОЗЛАРИ
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
1.7.
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ЮРИШ ЖИҲОЗЛАРИ Юриш органлари машина оғирлигини ва ишлаш пайтида уларга таъсир қиладиган ташқи кучларни таянч юзалар (грунт, йул қопламлари, рельслар)га узатиш, машиналарни иш ва транспорт тезликларида ҳаракатлантириш хамда машиналарни иш пайтида қимирлатмай ушлаб туриш учун хизмат қилади. У ҳаракатлантиргич ва уни юриш рамаси билан бирлаштирувчи курилма (осмалар) дан иборат бўлиб, машина массасини грунтга узатиш учун хизмат қилади. Харакатлантиргич двигателдан фаркли улар шундай қурилмаки, у машинани ҳаракатлантиради ва машинанинг массасини грунтга узатади. Ҳаракатлантиргични корпус билан бирлаштирувчи деталлар осма дейилади. Қурилиш машиналарида ғилдиракли, гусеницали, рельс-ғилдиракли, катта массали машиналарда эса жуфт гусеницали ва одимловчи ҳаракатлантиргичлар қўлланади. Ғилдиракли харакатлантиргичлар гусеницали харакатлантиргичга нисбатан кам массага эга, яъни ўртача олганда ғилдиракли ҳаракатлантиргич машина умумий массасининг 10— 12% ини, гусеницали ҳаракатлантиргич эса 30% ини ташкил этади. Ундан ташқари, ғилдиракли ҳаракатлантиргичларда шиналарнинг тузилиши анча такомиллашган ва юритма харакатлари бир вақтнинг ўзида бир неча ўққа берилади. Улар юқори (соатига 60—70 км) транспорт тезлигига зга хамда равон ва юмшоқ юради. Ғилдиракли ҳаракатлантиргичлар учун камерали ва камерасиз шиналар (1.22-расм) қўлланади. Камерали шиналарда хаво камераларга, камерасиз шиналарда эса герметик тугин билан покришка орасига ҳайдалади. Камерали шина покришка, камера ва турин лентасидан, покришка эса каркас 3 ва протектордан, каркас бир неча қават резиналанган кордадан иборат. Қорда тўқималар асосий юкни ўзига олади, унинг иплари эса 47 чўзилишга ишлайди. Протектор йўл билан таъсирлашиб ишлайди, уни мустаҳкам, ишқаланишга яхши қаршилик кўрсата оладиган резиналардан тайёрланади. Протекторнинг бир қисмига йўл рельефига мос шакллар ясалади (манда шакллар- қаттиқ қопламали йўллар учун, каттароқ шакллар эса аралаш турдаги йуллар учун), 1 ўтиш қийин бўлган йўллар учун шиналар грунт илаштиргичлар (грунтозацеп) билан тайёрланади. 1.22 – расм. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling