Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Осма турлари
а — бикир; б — эластик; в — эластик балансирли;1— тарангловчи 
ғилдирак; 2 — юритувчи юлдузчалар; 3 — амортизация берувчи 
тарангловчи қурилма: 4 — тутиб турувчи ғалтак; 5 — балансирловчи 
рессор; 6 — таянч катоклари; 7 — гусеница. 


50 
Гусеницали ҳаракатлантиргичлар ғилдиракли ҳаракатлантиргичларга 
қараганда (оғирликлари бир хил бўлганда ҳам) грунтга кам солиштирма 
босим беради — 0,04—0,1 Мпа, бу эса гусеницали ҳаракатлантиргичларда 
таянч юзаларнинг катталигини кўрсатади. Шу ҳисобига бу турдаги 
ҳаракатлан-тиргичларнинг йўлсиз жойларда юмшоқ грунтларда 
ўтаронлиги яхшиланади. 
Охирги 
пайтларда 
деярли 
кўп 
машиналарда 
ғилдиракли 
ҳаракатлантиргичлар қўлланмоқда, чунки гусеницали ҳаракатлантиргич 
мураккаб тузилган, деталлари тез ейилади, ҳаракатланиш тезлиги паст 
(10—
16 км/соат), бикир гусеницали харакатлантиргичга эга бўлган 
машиналарнинг тезлиги хам атиги соатига 5—8 километрни ташкил этади, 
холос. Массаси катта машина умумий массасининг 40% гача қисмини 
ташкил этади. Осмалар (1.25- раем) машиналарнинг рама ёки кузовларини 
ҳаракатлантиргичлар бевосита маҳкамланган узелларга бириктириш учун 
хизмат қилади. Улар бикир, ярим бикир ва эластик осмаларга бўлинади. 
Бикир осмалар якка ва мувозанатлагичли турларга бўлинади. 
Балансирли осмалар якка осмаларга нисбатан юмшоқ бўлади ва машина 
тезлигига таъсир кўрсатади. Агар машиналар бикир якка осмали юриш 
органига эга бўлса, уларнинг тезлиги соатига 10 км дан ортмайди
мувозанатлагичли осма билан эса 20...25 км гача етади. Бикир осмалар 
бўлган холларда (1.25-раем, а) машинанинг рама ва ғилдираги ёки 
гусеницаси оралирига эластик элемент қўйилмайди. 
Ярим бикир осмалар корпусининг бир қисми рессорларда, иккинчи 
қисми эса юриш органларига тиралиб турадиган гусеницали машиналарда 
қўлланади. Бу турдаги осмаларда гусеница рамасининг олдинги учи 
кўндаланг мувозанатлагичга (рессорга), орқа учи эса етакловчи уларга 
шарнирли қилиб маҳкамланган бўлади. 
Эластик осмалар (1.25- раем, б) таъсир этувчи динамик кучларни 
юмшатади ва равон юришни таъминлайди. Бу турдаги осмалар тезликни 
ошириш, ҳаракатчанликни яхшилаш имконини беради ва бошқаришда 
қўлайликлар яратади. Булар ҳам бикир осмалар каби якка 
мувозанатлагичли (1.25- раем, в) бўлиши мумкин. Эластик осмаларда 
машина корпусининг тебранишларини сўндириш учун хизмат килувчи 
амортизаторлар мавжуд. 
Хар қайси гусеницанинг юритувчи юлдузчаси узатмалар системаси 
орқали электр двигатели ёки ички ёнув двигателидан умумий (1.26- расм, 
а, б) ҳамда редуктор орқали электр двигатели ёки гидромотордан, ёки 
редуктор орқали электр двигателидан (1.26-раcм, в) якка ҳолда ҳаракатга 
келтирилиши мумкин. 


51 
Гусеницали юритмаларнинг автоматик ва бошқариладиган тормозлари 
машиналарни тормозлаш, тўхтатиш ва маневрлашни таъминлайди. 
Машинани эгри траектория бўйлаб ҳаракатлантириш гусеницалардан 
бирини тормозлаш, буриш эса гусеница ҳаракатини тескари томонга 
йўналтириш ёки гусеницадан бирини тўла тўхтатиш орқали бажарилади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling