Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Машина деталларини тайёрлаш учун материаллар танлаш


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Машина деталларини тайёрлаш учун материаллар танлаш 
Материаллар танлаш машина ва унинг деталлари вазифасига, улар 
тайёрланадиган усулга ва бошқа қатор факторларга боғлиқ бўлади. 
Материалнинг тўғри танланиши деталлар ва умуман машинанинг сифати 
ҳамда нархига сезиларли таъсир қилади. 
Деталь материалини танлашда қуйидагилар ҳисобга олинади: 


42 
1) 
материални иложи борича кам сарфлаб мустаҳкамлик ва 
бикрлиликни таъминлаш зарурати; 
2) 
материалнинг эксплуатация қилиш шароитларига мос бўлиши 
(масалан, унинг антифрикцион хоссалари, иссиқбардошлиги, ейилишга 
чидамлилиги ва ҳоказолар); 
3) 
материалнинг нархи ва унинг камёблиги; 
4) 
материалнинг технологик хоссалари деталь тайёрлаш усулига 
мос келиши (штампланувчанлиги, пайвандланувчанлиги, қуйилувчанлиги, 
станокларда ишлов бериш мумкинлиги ва шу кабилар). 
Машина деталлари металл ва металлмас материаллардан 
тайёрланади. 
Машинасозликда ишлатиладиган металлар қора ва рангли 
металларга бўлинади. 
Чўян ва пўлатга бўлинадиган қора металлар ўзининг мустаҳкамлиши 
ва бикрлилиги, шунингдек арзонлиги туфайли кенг қўлланилади. 
Кул ранг чўян машинасозликда ишлатиладиган асосий қуйма 
материал ҳисобланади. Кул ранг чўяндан турли корпус деталлари 
кронштейнлар, маховиклар, шкивлар, ричаглар ва шу кабилар қуйиб 
тайёрланади. Кул ранг чўян айрим маркаларидан қуйилган деталларнинг 
механик хоссалари жадвалда келтирилган. 
Чўян маркаси 
Мустаҳкамлик чегараси 
(ками билан), МПа 
Бринель бўйича 
қаттиқлиги, НВ 
чўзилишда 
эгилишда 
СЧ 12-28 
120 
280 
143-229 
СЧ 18-36 
180 
360 
170-229 
СЧ 22-44 
220 
440 
170-241 
СЧ 32-52 
320 
520 
187-255 
СЧ 38-60 
380 
600 
207-269 
Болғаланувчан чўян-номи шартли. Ундан тайёрланадиган деталлар 
заготовкаси фақат қуйиб ҳосил қилинади. Болғаланувчан чўяннинг зарбга 
кўрсатадиган қаршилиги бошқа чўянларга нисбатан юқори бўлади ва 
баъзи (тасодифий) зарб нагрузка таъсир қиладиган деталларни тайёрлашда 
ишлатилади. 
Оқ чўяннинг сирти мустаҳкам бўлади, ўзи мўрт ва станокларда 
ишлов бериш қийин бўлади. У механик жадал ейиладиган ва агрессив 
муҳитларда ишлайдиган деталларни тайёрлаш учун ишлатилади. 
Конструкцион пўлатлар асосан углеродли оддий сифатли, углеродли 
сифатли ва легирланган пўлатларга бўлинади. 


43 
Пўлат деталлар заготовкаси ё босим остида ишлаб, ё қуйиб ҳосил 
қилинади. 
Пўлатларнинг ички кучланишини бартараф қилиш ва уларнинг 
механик хоссаларини ошириш учун пўлатларга юмшатиш, нормаллаш, 
яхшилаш, тоблаш ва бўшатиш каби термик ишлов берилади. 
Оддий сифатли углеродли пўлатлар термик усулда ишлов 
берилмайдиган деталлар учун қўлланилади. 
Углеродли сифатли пўлатдан термик ишлов бериладиган деталлар 
тайёрланади. 
Легирланган пўлатлардан мустаҳкамлиги, иссиқбардошлиги каби 
хоссаларига юқори талаблар қўйиладиган жуда масъулиятли машина 
деталлари тайёрланади.Пўлат қуймалар мураккаб шаклли деталларни 
тайёрлаш учун ишлатилади. 
Машинасозликда ишлатиладиган рангли металлар асосан мис 
қотишмалари (бронза, жез, баббит) ва енгил қотишмаларга (алюминий 
ҳамда магний қотишмалари)бўлинади. 
Бронза-миснинг қалайи, қўрғошин, темир ёки алюминий билан 
қотишмасидир. Механик ейилиш шароитларида яхши ишлайдиган 
антифрикцион материал сифатида масалан, подшипникларнинг 
вкладишлари ва червякли ғилдиракларнинг гардишларини тайёрлашда 
ишлатилади. 
Жез-миснинг рух билан қотишмаси. Яхши қуйилиш хоссаларига эга, 
осон штампланади ва станокларда ишлов берилади. 
Баббит-мис қалайи, қўрғошин ва сурманинг қотишмаси. Бу материал 
юқори 
антифрикцион 
хоссаларга 
эга 
бўлиб, 
сирпаниш 
подшипникларининг вкладишларини қуйиш учун ишлатилади. 
Егил қотишмаларқалюминий, магний қотишмалари. Масалан, қуйма 
алюминий қотишмаси бўлмиш силуминнинг таркибида 14% гача кремний 
бўлади, яхши қуйилиш хоссаларига эга; дюралюминий таркибида 5,5% 
гача мис бўлади. Магнийнинг алюминий, мис, никель, рух билан 
қотишмалари яхши қуйилиш хоссаларига эга, солиштирма лғирлиги кичик 
бўлади ва осон ишлов берилади. Улардан корпус деталлари ҳамда машина 
ва асбобларнинг кам юкланадиган деталлари тайёрланади. 
Машинасозликда энг кўп ишлатиладиган пўлат маркаларининг 
механик хоссалари жадвалда келтирилган. 


44 
Пўлат 
нинг 
маркаси 
Термик ишлов бериш ёки ҳолати 
Қаттиқлиги 
Вақтинча 
қаршилиги 
(чўзилишда), 
σ
В
Оқувчанлик 
чегараси 
σ
оқ
Чидамлилик 
чегараси,
1

σ
НВ 
НRС 
МПа 
Ст3 
Иссиқлайин жўваланган 


380 
220 
170 
Ст5 
Иссиқлайин жўваланган 
156 

500 
260 
220 
15 
Иссиқлайин жўваланган 
143 

380
230 
170 
Цементитланган,тобланган, бўшатилган 

56-62 
450 
250 

35 
Иссиқлайин жўваланган 
163-192 

540 
320 
220 
Тобланган, бўшатилган 

30-40 
1000 
650 

45 
Иссиқлайин жўваланган 
235-262 
610 
360 
250 
Тобланган, бўшатилган 

40-45 
1200 
950 
340 
65Г 
Юмшатилган 
235-262 
750 
440 

Тобланган, бўшатилган 

42-48 
1500 
1250 
590 
20Х 
Цементитланган,тобланган, бўшатилган 
56-63 
650 
400 

40Х 
Яхшиланган 
269-302 

800 
520 
340 
Тобланган, бўшатилган 

45-50 
1000 
800 
550 
18ХГТ 
Худди юқоридагидек 

58-63 
1150 
950 
650 
30ХГТ 
Худди юқоридагидек 

40-45 
1500 
1300 
950 
30ХГСА 
Худди юқоридагидек 

30-35 
1100 
850 
510 
35ХГСА 
Худди юқоридагидек 

45-50 
1650 
1300 
960 
ШХ15 
Худди юқоридагидек 

58-64 
2200 
1700 
600 
38Х2МЮ
А 
Тобланган, бўшатилган азотланган 
HV850-1050 
1050 
900 
620 


45 

Машинасозликда ишлатиладиган ёғоч, резина, чарм, асбест, 
металлокерамика, пластмассалар металлмас материалла жумласига 
киради. 
Ҳозирги вақтда ўзининг енгиллиги, мустаҳкамлиги, агрессив муҳит 
таъсирига чидамлилиги ва фрикцион хоссалари туфайли пластмассалар 
жуда кенг кўламда ишлатила бошланди. Барча пластмассаларнинг 
нисбатан паст температураларда қолипланиши уларнинг ижобий хоссаси 
ҳисобланади, бу эса юқори унумли усуллар билан мураккаб шаклли 
буюмлар ишлаб чиқаришга имкон беради. 
Машинасозликда ишлатиладиган пластмассалар икки группага 
бўлинади. Биринчи группага иситилганда эрийдиган ва қуйиш 
қолипларини 
яхши 
тўлдирадиган 
термопластик 
пластмассалар 
(термопластлар) киради. Нейлон, поликарбонат, полиамидлар ва шу 
кабилар шулар жумласидандир. Иккинчи группа жумласига термореактив 
пластмассалар (реактопластлар) деб аталадиган пластмассалар киради. 
Бундай 
пластмассалардан 
тайёрланган 
буюмлар 
иссиқлигидан 
қолипланиб, полимеризациялангандан сўнг қайта анча юқори 
температурагача иситилганда эримайди. Текстолит, карболит ва бошқалар 
бундай пластмассаларга мисол бўла олади. 
Пластмассалар айрим турларининг механик хоссалари жадвалда 
келтирилган. 
Пластмассанинг номи 
Чўзилишда 
мустаҳкамлик 
чегараси, σ
м
Чидамлилик 
чегараси, 
σ
-

Эластиклик 
модули, Е 
МПа 
Нейлон 
50-90 
21 
(1,05-
2,8)*10
3
Ацеталь 
62-70 
35 
(2,6-2,9)*10
3
Поликарбонат 
63-73 
14 
2,7*10
3
Полиамид П-68 
50-65 
10-15 
1,2*10
3
Текстолит 
100 
50 
(6-10)*10
3
Поликапроамид (капрон) 
60-65 
15-17 
(1,0-2,0)*10
3
Полиуретан 
50-60 
12-15 
1,3*10
3
Лигнофоль (ДСП-Г) 
120 

18*10
3
Металлар 
пластмассаларга 
алмаштирилса, 
машинасозлик 
маҳсулотларининг нархи ва унга сарфланадиган маҳнат анча камаяди. 
Пластмассалардан нисбатан кам юкланадиган деталлар: корпуслар, тишли 
ғилдираклар, шкивлар, подшипник вкладишлари, втулкалар, маховикчалар 


46 
ва дасталар тайёрланади. Пластмассалардан электр ва радиотехника 
саноатида панеллар, колодкалар, изоляторлар, баклар, трубалар, 
шунингдек бошқа кўп деталлар тайёрлашда, айниқса кенг кўламда 
фойдаланилади. 
Пластмассаларнинг, ҳали бартараф қилинмаган салбий хоссаларидан 
бири эскириш деб аталадиган хоссага мойиллигидир. Эскиришда 
пластмассадан тайёрланган деталларнинг механик характеристикалари ва, 
ҳатто, ўлчамлари ҳам вақт ўтиши билан аста-секин ўзгаради. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling