Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Турли шиналарнинг заминга
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
Турли шиналарнинг заминга
тегиб туришинингсолиштирма схемаси: 1- кенгайтирилган шина; 2- одатдаги шина Занжирли ҳаракатлантиргич: 1 - таянч ғилдираклари; 2 - юритувчи юлдузчалар; 3 - тутиб турувчи ғалтаклар; 4 – тарангловчи ғилдирак; 5 - рама 1.23- расмда одатдаги шиналарга нисбатан 1,5—2 марта кам босим билан ишлайдиган, профили кенгайтирилган шиналарнинг схемаси кўрсатилган. Солиштириб қараганда унинг грунт билан тегишиш юзаси одатдаги шиналарга қараганда 2—2,2 марта катта. Қурилиш экскаваторлари, кранлар ва ер қазиш машиналарининг шиналари ишлаш пайтида жуда катта вертикал юкларни қабул қилади. Шиналарга тушадиган вертикал юкларни камайтириш мақсадида машиналар аутригерлар билан жиҳозланади. Улар домкратларга ўхшаган винтли ёки гидравлик тагликлардан иборат бўлиб, уларга машина шундай таянадики, кран массаси ғилдиракларга тушмасдан аутригерларга тушади. 49 Занжирли (гусеницали) ҳаракатлантиргичлар (1.24- раем) юритувчи юлдузчалар ҳаракатга келтирадиган гусеница занжиридан иборат, у салқиланишдан тутиб турувчи каток ёрдамида сақланади ва тарангловчи ғилдирак билан тарангланади. Гусеницанинг пастки тармоғи таянч катоклари билан грунтга босилиб туради. Гусеницалар ўзаро бармоқлар ёрдамида шарнирли бириктирилган звенолар (траклар) дан иборат. Звенолар грунт билан яхши илашиши учун тишли қилиб тайёрланади, шу туфайли илашиш коэффициенти ғилдиракли ҳаракатлантир-гичларга нисбатан юқори бўлиб, 1 .. 1,2 ни ташкил этади. Гусеницалар кичик t қадамли бўлса, уларда b:t >2,5 ва катта қадамли бўлса, b:t <2,5 бўлади; бу ердаb — звенонинг эни. Катта қадамли гусеницалар босимни грунтга деярли бир хил тақсимлаб беради, аммо катта тезлик билан юришга имкон бермайди. Бикир ва юмшоқ турдаги гусеницалар қўлланилади. Биринчи турдаги гусеницаларда катокларнинг ўқлари рамаларга ўзгармас қилиб қотириб қўйилган, иккинчи турдагисида эса улар пружина ёки мувозанатлагичлар ёрдамида ҳаракат-ланишлари мумкин. Юмшоқ гусеницаларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш нисбатан қийин, аммо улар грунтдаги ҳар қандай нотекисликларга мослаша олади. 1.25 - расм . Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling