Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Ҳажмий гвдравлик узатманинг принципиал схемаси


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Ҳажмий гвдравлик узатманинг принципиал схемаси 
Қурилиш машиналарининг гидравлик юритмаларида шестерняли 
аксиал-поршенли насослар ва гидравлик моторлар кенг қўлланади. 
Насослар юритманинг механик энергиясини иш суюқлигининг оқим 
энергиясига ўзгартириб беради, улар хосил қилган босими ва иш 


60 
унумдорлиги билан характерланади. Гидромоторлар эса иш ускунаси 
оқимининг энергиясини механик энергияга ўзгартириб, механизмларнинг 
валларини айлантиради ва хосил қиладиган буровчи моменти хамда 
валнинг айланиш такрорлиги билан характерланади. 
1.33 -
расм. 
Шестерняли бир бўлмали насос 
а— умумий кўриниши; б— ишлаш схемаси. 
Шестсрняли насослар ички ва ташқи илашишли бир жуфт 
шестернядан иборат бўлиб, улар насоснинг бир, икки ёки уч бўлимини 
ташкил этади Шестернялари ташқи илашишли НШ туридаги (1.33-расм)
бир бўлимли насос энг кўп тарқалган, шестерняларнинг 6 дан 12 гача 
тиши бўлади. Етакловчи 4 ва етакланувчи 5 шестернялар валлар
билан яхлит қилиб ишланган бўлади, валлар суриш ва ҳайдаш 
бўшлиқлари бор корпус 2 га сирпаниш подшипниклари 3 да 
ўрнатилган. Шестернялар айланганида иш суюклиги идишдан суриш 
бўшлиғига келади, тишларнинг орасини тўлдиради ва улар билан 
хайдаш бўшлиғига тушади, у ерда илашган шестерняларнинг тишлари 
билан босим йўлига сиқиб чиқарилади. Бу турдаги насослар 15 МПа 
гача босим ҳосил қилади. Улар содда тузилган, ихчам ва унча қиммат 
турмайди. Асосий камчиликлари ФИК нисбатан паст (0,6... 0,75) ва 
юқори босимда ишлаганда узоққа чидамайди.
1.34 -
расм.
Поршенли насосларнинг принципиал схемаси 


61 
Шестерняли гидромоторларда иш суюқлигининг энергияси чиқиш 
валининг буровчи моментига айлантирилади. Бундай гидромоторлар камдан 
кам ишлатилади. 
Ротор-поршенли насослар ва гидромоторлар аксиал-поршенли ва 
радиал-поршенди насосларга бўлинади. Аксиал-поршенли насослар 
(1.34- 
раем, а) ва гидромоторлар бир хил тузилган бўлиб, улар 
айланадиган цилиндрлар блоки 5, шток 2 ли поршенлар 3, 
харакатлантириш вали ва қўзралмас тақсимлаш диски 6 дан иборат. 
Блокнинг айланаси бўйлаб саккизта цилиндр 4 жойлашган. 
Даракатлантириш валига нисбатан 15... 30° бурчак ҳосил қилиб 
жойлашган блок айланганида поршенлар блок билан бирга айланади ва 
айни бир вақтда унинг цилиндрларида илгарилама-қайтар ҳаракат қилиб, 
навбати билан идишдан иш суюқлигини суради ва уни босим йулига 
хайдаб туради. Суюқликни поршенлар тақсимлаш диски 6 даги ёйсимон 
туйнуклар орқали суради ва ҳайдайди. Туйнуклар ўртасидаги тусиқ суриш 
ва, ҳайдаш бўшлиқларини ажратиб туради. Блок айланганида 
цилиндрларнинг тешиклари 7 ё суриш йули билан ёки босим йўли билан 
туташади. 
Насослар ростланадиган ва ростланмайдиган бўлади.
Ростланмайдиган (суюклик бериши ўзгармас) асосларда 
α бурчак ўзгармас бўлади, ростланадиган (иш суюклигини бе- 
риш ўзгариб турадиган) насосларда бу бурчакни равон ўз- 
гартириб туриши мумкин. α бурчак ўзгарганида суюқлик бе- 
риш микдори ва носос хосил қиладиган босим р тескари мута- 
носибликда ўзгаради (бунда қувват ўзгармайди, чунки Р=рQ). 
Агар бу бурчакни тескарисига ўзгартирилса, насос суюқликни 
тескари йўналишда берадиган бўлиб қолади. Системадаги бо- 
симнинг ўзгаришига қараб блок ўқини буриш учун курилмаси 
бўлган ростланадиган аксиал-поршенли насослар ташқи юкла- 
ниш ўзгариб турганида машина иш аъзоси ёки ижрочи меха- 
низмнинг кучини ёхуд тезлигини автоматик ростлаш учун 
қўлланади. Бир чўмичли экскаваторлар ва стрелали ўзи юрар 
кранларнинг гидроюритмаларида қўшалоқ аксиал-поршенли насослар 
қўлланади, 
улар 
битта 
корпусга 
ўрнатилган 
бўлади. 
Бундай насослар одатда иш суюқлигини иккита босим йўлига 
суради. Ҳозирги аксиал-поршенли насосларнинг ФИК юқори (0,96... 0,98), 
босими 
35 
МПа 
гача 
етади. 
Иш 
унумдорлиги 
1000 л/мин. 


62 
Радиал-поршенли насосларнинг асосий қисми қўзғалмас статор ва у 
билан бирга айланадиган ротордир. Роторга қўшилиб поршенли 
цилиндрлар ҳам айланади. Радиал-поршенли насоснинг принципиал 
схемасида (1.35- расм, б) шартли равишда битта цилиндр ва поршень 
кўрсатилган. Ротор 10 нинг ўқи 0
2
статорнинг ўқи 0 га нисбатан 
эксцентритет е катталиги қадар силжиган, шу туфайли ротор айланганида 
поршень 12 цилиндр 13 да қайтар-илгарилама харакат қилади. Поршень 
А нуқтадан В нуқтага ва айни бир вактда 0%. ундан силжиганида иш 
суюклиги суриш канали орқали суюқлик идишидан сурилади. 
А нуқтадан В нуқтага ва 0
2
нуктага қараб кейинги харакатида эса 
суюклик босим канали 15 га хайдалади. Поршенни статорга пружина 14 ёки 
поршень остига берилаётган суюқлик босими босиб туради, Радиал-
поршенли насосларда 7... 9 поршень бўлади, иш босими 25 МПа гача 
етади ва роторнинг 25 ... 100 с
-1
айланиш такрорлигини 5.. .500 л/мин 
суюқлик беради. 
Радиал-поршенли гидромоторлар тузилиши жиҳатидан наресларга 
ўхшайди. Бундай гидромоторлар ҳандак; экскаваторларининг аъзоларини 
ҳаракатга келтиришда, гидравлик экскаваторлар ва кранларнинг бурип ва 
ҳаракатлантириш 
механизмларида 
қўлланади. 
Радиал-поршенли 
гидромоторнинг таркибий қисмлари (1.35- раем) профиль ҳалқалари бор 
статор, цилиндрлари ва поршенлари бўлган ротор ва тақсимлаш 
қурилмасидан иборат. Поршенлар траверсалар 7 орқали роликлар билан 
бирлашган. Роликлар статорнинг профиль ҳалқалари бўйлаб думалайди.
1.35 -
расм. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling