Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Тезликлар қутисининг схемаси


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Тезликлар қутисининг схемаси 
Кўпгина машиналари трансмиссияларига узатиш (ёки тезликни) 
ва қувватларни тақсимлаш қутилари ўрнатилади. Қурилиш 
машиналарининг узатмалар кутиси трансмиссиянинг етакчи қисми 
ўзгармас частота билан айланаётганда унинг етакланувчи қисмини 
зарур бўлган айланиш такрорлигида айлантириш учун хизмат қилади. 
Улар айланиш такрорлигини, бинобарин, узатиладиган буровчи моментни 
катталигн ва йўналиши бўйича ўзгартиришга, шунингдек, машина 
инерция туфайли харакатланаётганда ёки двигатель салт ишлаётганда 
двигателнинг тирсакли валини етакчи ғилдиракдан узиб қуйиш учун ҳам 
имкон беради. Энг оддий тезликлар қутиси 1.31-расмда кўрсатилган.
Етакланувчи вал 4 нинг айланишлар такрорлигини ўзгартириш учун қўш; 
шестерня ва ларни унг ёки чапга, то улар шестерня ёки бирламчи 
валдаги шестерня 3 билан илашгунча сурилади. Турлича узатишлар сонига 
эга бўлган иккита куш шестерняни навбат билан бирламчи вал шестернялари 
билан илаштирганда етакланувчи валнинг п
2
 
ва п
3
 
айланишлар такрорлиги 
билан айланишини таъминлайди.
Гидравлик юритмалар ҳозирги замон қурилиш машиналарида 
(экскаватор, кранлар, юклаш-тушириш машиналарида, бульдозерлар, 
скреперлар, кўтаргичлар ва бошқаларда) двигатель қувватини иш 
жиҳозлари, ижрочи механизмлар ва бошқариш системасига узатиш учун 
хизмат қилади. Ҳажмий ва статик турдаги гидравлик юритмаларда 
амалда сиқилмайдиган иш суюқлиги (минерал мой) оқимнинг энергияси 
фойдаланилади. Гидравлик юритмалар бошқа турдаги юритмаларга 
нисбатан қуйидаги асосий афзалликларга эга: ФИК юқори, тежамли, 
бошқариш ва реверслаш қулай, юқори узатишлар сойи билан таъминлай 
олади. Ижрочи механизмларнинг иш тезликларини кенг чегараларда 
мустацил ва поғонасиз созлашга имкон беради, айланма харакатни 
илгарилама ҳаракатга айлантириш осон, двигатель ва механизмларни ўта 
юкланишдан сақлайди, тузилиши ихчам ва ишончли ишлайди.


59 
Гидравлик юритма насослар, иш суюклиги солинган идиш, илгарилама 
(гидравлик цилиндрлар) ва айланма (гидромоторлар) ҳаракатли 
гидравлик двигателлар, насосдан келадиган иш суюқлиги олимпии 
гидравлик цилиндр ва гидравлик моторларга таксимловчи гидравлик 
тақсимлагичлар, сузгичлар, гидравлик трубалар системаси ва гидравлик 
босимни созловчи қурилмалардан иборат. Гидравлик насосларда иш 
суюқлиги хосил қилган босим иш жизҳозлари билан борланган поршень 
ҳамда шток ёрдамида илгарилама харакатга, ротор ёрдамида эса айланма 
ҳаракатга ўзгартириб берилади. 
1.32- 
расмда бульдозер хажмий гидравлик юритмасининг принципиал 
схемаси кўрсатилган. Иш суюклиги идиш 2 дан сузгич 1 оркали 
гидравлик насос 3 билан сўриб олиниб, гидравлик тақсимлагич 5 орк.али 
гидравлик двигателларнинг (гидравлик цилиндрлар) бўшлиқларидан бирига 
хайдалади. 
Иш 
суюқлигининг 
босими 
таъсирида 
гидравлик 
цилиндрларнинг поршенлари штоги билан ва айни бир вақтда 
бульдозернинг уларга боғланган ардаргичи 9 хам харакатлана бошлайди. 
Шу пайтда поршенлар гидравлик цилиндрларнинг қарама-қарши 
бўшлиғидагн иш суюқлигини идишга гидравлик тақсимлагич орқали 
уланган тўкиш магистрали 12 га хайдайди. Ҳайдаш магистрали 4 га 
ростлагич клапан ўрнатилган, у маълум босимга ростлаб қўйилган 
бўлади. Агар магистралда босим керагидан ортиб кетса, ортиқча иш 
суюк.лиги тўкиш магистралига ташлаб юборилади. Насос машинанинг 
асосий двигателидан ҳаракат олади. 
1.32 –
расм.

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling