Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Пневматик бошқариш системаси


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Пневматик бошқариш системаси ( 1.28-расм) ижрочи механизмларни 
равон қўшади, чунки унда иш суюқлиги, унинг оқиб кетиши ҳам йўқ 
ҳавонинг системадан сизиб чиқиб туриши эса система ишининг сифатига 
таъсир этмайди. Бундай системалар, кўпинча0,6...0,7 МПа босим билан 
ишлайди, вахоланки, аввал кўрганимиздеқ гидравлик системанинг иш 
босими айрим пайтларда 30 МПа га етар эди. 
1.28-
расм.
Пневматик 
бошқариш системаси
1 — 
Компрессор; 
2 — 
сақловчи клапан, 
3 - 
мой ва нам ажратгич: 
4—
ресивер;
5—
манометр; 
6—
таксимловчи қурилма 
(бошқариш 
жўмраклари); 
7,8—
камералар; 
9—
пневматик камера. 


55 
1.28-
расмда экскаваторнинг тормоз ва фрикцион системасини 
пневматик бошқариш системаси схемаларидан бири кўрсатилган. Система 
қўшимча қувват олиш валидан айлантириладиган компрессор 1 дан, 
сақлагич клапан 2 ресивер 4 дан иборат. Ресивер системанинг район 
ишлашини таъминлаш учун хавони запас саклаб туради. Компрессор ва 
ресивер уртасига ҳавони мой ва намликдан тозаловчи мой ажратгич 3 
ўрнатилган. 
Хозир 
иш 
цилиндрлари 
ўрнида 
пневмокамерали 
муфталар 
ўрнатилган(1.28- расм, б) пневматик бошкариш системаси кенг тарқалган 
Тақлид системали бошқариш (1.29 -расм). Ижрочи механизмлар 
педаль дгеталари ёки штурвалларникг ҳаракатига эргашиши учун тақлид 
системаси қўлланади (1.29 - расм, а). Бошқариш дастаси 5 ни ўзралмас 
нукта 0 га нисбатан бурищ билан золотник штоги даракатга келади. 
Пишанг 2 (АВ) эса А\В
Х
вазиятни эгаллайди ва золотник мой кириши учун 
сервомотор цилиндри 3 даги бўшлиқ В га йўл очади. Сервомоторунинг 
поршени иш қаршилигини енгиб, нуқта С ни шундай қўзғатадики, АВ 
пишанг аввалги вазиятини эгаллайди, яъни золотник яна аввалги 
вазиятига қайтади ҳамда сервомотор цилиндрига мой берилиши 
тўхтатилади, натижада поршеннинг ҳаракати тўхтайди. Демақ золотник 
хамма вақт сервопоршень харакатига таклид қилиб ҳаракатланади. 
1.29 -
расм. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling