Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

 
 
1.26 -
расм. 
Гусеницали юриш органларининг юритмалари 
Рельс-ғилдиракли юриш органлари минорали, чорпояли, кўприкли ва 
махсус стрелали ўзи юрар кранлар, электр таль-тельферлар, устун қозиқ; 
қоқиш қурилмалари ва бошқаларда қўлланади. Бу турдаги юриш 
органлари содда тузилганлиги, ҳаракатга қаршилик камлиги ҳамда 
ҳаракатчанлиги ва ҳара-катланиш тезлигининг камлиги билан 
характерланади. Рельс-ғилдиракли юриш қўрилмасининг асосий 
элементлари рельс-ларга жойлаштириладиган, бир ёки икки томонида ён 
тугинларга эга бўлган силлиқ пўлат ғилдираклардан иборат. Ғилдираклар 
электр двигатели ёки ички ёнув двигатели узатма ва валлар системаси 
орқали умумий тарзда ва редукторлар орқали электр двигателидан якка 
тарзда ҳаракатга келтирилиши мумкин. Юритмалар бошқариладиган ва 
автоматик тормозлар билан жиҳозланган бўлади. Умумий рамага эга 
бўлган бир ёки бир нечта ғилдирақ двигатель редуктор ва тормоз 
юритмали аравачани ташкил қилади. Аравачадаги ғилдираклар сони ўнга 
таъсир этадиган кучга қараб аниқланади. Кранларнинг юритувчи ва 
юритмайдиган аравачалари таянч рамалар билан шарнирли қилиб 
бириктирилади ва ҳайдаб кетишга қарши қисқич-қамрагичлар билан 
таъминланган бўлади. 
 


52 
1.8. 
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ 
Ҳозирги қурилиш машиналарининг бошқариш системаси куч 
курилмасини энг мақбул тартибда ишлатишга имкон бериши зарур. 
Куч курилмасини ва умуман машинани бошқариш бир неча 
кўрсаткичларни ростлашни талаб этади. Бошқариш дасталари жуда кўп 
бўлганида, уларнинг сонини камайтириш учун бошқариш аъзолари 
бирлаштирилади. Бундай агрегатлар марказий бошқариш постларидан 
иборат бўлиб, уларнинг механизмлари ўзаро кинематик боғланган. 
Бошқариш стендига ва машинист кабинасига алоҳида талаблар 
қўйилади. Машинистнинг кабинада жойлашуви, ричагларнинг дасталари 
ва педалларга нисбатан ўтиргичнинг вазиятини ўзгартириш имконияти
ричагларнинг ўзаро жойлашуви, кабинанинг комфортабеллиги, кўриш 
бурчагининг катталиги алоҳида ахамиятга эга. Кабина ойналарини чанг, 
қор ва муздан тозалаш, кабинани иситиш, шамоллатиш, совитиш ва 
герметиклаш катта ахамиятга эга. 
Кўпинча, бошқариш ричагларининг ишга тушириш дасталари 
машинистнинг ўнг қўлига яқинроқ қилиб ўрнатилади; ёрдамчи ричаглар 
қўллар бир дастадан иккинчи дастага ўтганида халақит бермайдиган 
қилиб жойлаштирилади. Хавфсизлик техникаси нуқтаи назаридан 
кабинага кириш ва чиқиш машинанинг ҳар қандай вазиятида қулай 
бўлиши зарур. Қўллар осилиб турмаслиги учун машинистнинг ўриндиғида 
тирсак қўядиган жой бўлиши керак. Деярли барча ўзи юрар машиналар 
юриш қисми, трансмиссия узелларн, иш жиҳози ва машинанинг бошқа 
элементлари воситасида бошқариладиган юритмаларга эга. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling