Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ТЕХНИКАВИЙ- ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Стандартлаш- тажриба-конструкторлик ишларини бажаришга,
машиналарни тайёрлаш ва ишлатишга қуйиладиган норма(меъёр) ва талаблардир. Стандарт - нусха, эталон, модель бўлиб, асос учун қабул қилингандир ва у ўзига ўхшаш объекларни солиштириш учун хизмат қилади.Стандартлар ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ишини ва техник ҳужжатларнинг баъзиларини регламентлайди. Унификация - бир хил функционал мақсадда қўлланилувчи айрим кўринишдаги қисмлар типи, хили, форма ва ўлчамларини рационал қисқартиришдир. Унификацияланган қатордаги нарсалар бир-биридан бош параметрлари билан фарқланади. Агрегатлаш- машина, ускуналарни ҳосил килиш усули бўлиб, сериялаб чиқариладиган ва кўп маротаба айлантириб ишлатиладиган унификацияланган йиғиш бирликлари ва қисмларни компановкалаш йўли билан юзага келтирилади. Унификацияланган нарсалар унификацияланган машиналар қатори, туркуми ва тизими ичида ўзаро алмашинишни таъминлайди. Машиналар типажи қуйидагиларни ҳисобга олади: янги машиналарни жорий қилиш истиқбол режалари ва эскиларини такомилилаштириш, 36 машиналарнинг илмий асосланган янги ривожланиш тенденциялари (иш жараёнини жадаллаштириш, истиқболли энергия манбаларини жорий этиш ва шу кабилар); чидамлилик ва узоқ муддатлилик; техника хавфсизлиги ва саноат эстетикаси масалалари; стандартлаш ва унификациялаш талаблари; автомат системали бошқариш ва назорат қилишни жорий қилиш, унификацияланган йиғиш бирликларини ҳосил қилишда модуль принципидан фойдаланиш ва ҳоказолар. 1.5. ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ ТЕХНИКАВИЙ- ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ Иш унумдорлиги, маневрчанлиги, қузгалувчанлиги, устиворлиги машина-ларнинг асосий техникавий- фойдаланиш кўрсаткичларидир. Машиналарнинг иш унумдорлиги унинг вақт бирлиги Т да (минут, соат, смена, ой, квартал, йил) ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори билан характер-ланади. Ер қазиш машиналарининг маҳсулоти м 3 , майдалагич ва хилловчи машиналариники эса т ёки м 3 билан ифодаланади. Машиналарни лойиҳалашда уларнинг бош ва асосий кўрсаткичлари машиналардан кўзланган иш унумдорлигига ва ундан максимал даражада самарали фойдаланишга эришиладиган қилиб танлаб олинади. Иш унумдорлиги ҳар қайси машина учун кўпроқ характерли бўлган иш шароити, ҳисобий тартиблар (ковшни кўтариш тезлиги, босим тезлиги ва бошқалар) ва иш жиҳозларига тушадиган кучга қараб аниқланади. Машиналарнинг бир соатлик иш унумдорлиги иш юритмаларининг қувватидан максимал фойдаланган ҳол учун аниқланади. Техник иқтисодий ҳисобларда, лойиҳалаш жараёнида солиштирма таҳлил пайтида машинанинг маълум бир вақт ичида ишлаб чиқариб берган маҳсулоти миқдори билан аниқланади. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling