Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник таклиф
- Эскиз лойиҳаси
Техник топшириқ (ТТ) - лойиҳалашнинг асосий мақсадини кўрсатиб
беради, техник иқтисодий талаблар ва сифат даражасини характерлайди. Лойиҳалашнинг бу стадиясида машина ишчи органи типи, базаси, асослаш ва техник даражаси харитаси келтирилади (машинани иқтисодий асослаш ва унинг техник даражаси лойиҳалашнинг барча этапларида бажарилади). Ишнинг босқичлари - техник топшириқ ишлаб чиқиш, уни маъқуллатиш ва тасдиқдан ўтказиш. Техник топшириқ усуллар таҳлили ва технологик жараёнларни механизациялаш воситалари ҳамда соҳа техникалари ривожланишини ўрганиш (прогнозлаш) га таянади. Бунда давлат ичидаги ва чет мамлакатлардаги маълумотлар ўрганиб чиқилади. 34 Техник таклиф - машина ва унинг ишчи органи, йиғиш бирликларини ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлигини техник ва техник-иқтисодий жиҳатдан асослаб берувчи конструктив ҳужжатлардир. У техник топшириқ асосида ва мавжуд вариантларни солиштириш йўли билан аниқланади. Ишнинг босқичлари - материаллар йиғиш, зарурат бўлса махсус тадқиқотлар ўтказиш, техник таклифни ишлаб чиқиш, маъқуллатиш ва тасдиқдан ўтказиш. Конструкторлик хужжатларнинг комплектлиги: техник таклиф ведомости, хисоб-тушунтириш хати, умумий куриниш чизмаси, габаритлари, патент формуляри. Агар машина конструкциясига янги фарк киладиган жихат киритилган булса, унда лойиха ишланмасининг патентдорлиги хулосаси тузилади. Эскиз лойиҳаси - (баъзан техник таклиф билан биргаликда ҳам ишланилади) - конструкторлик ҳужжатлари йиғиндиси бўлиб, машина ва унинг ишчи қисмининг принципиал конструкторлик ечимига мўлжалангандир. Узелларнинг умумий компоновкаси, кинематик схемаси, машина ишини ташкиллаштириш схемалари берилади. Комплектловчи йиғиш бирликлари ва қисмларнинг ведомостлари(қайдномалари), синаш услуби ҳамда дастури тузилади. Конструкторлик ҳужжатларининг комплектлиги(бутлиги) буюртмачи билан келишиб олинади. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling