Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчи лойиҳа
Техник лойиҳа - техник топшириқдаги ўлчамларни янада
аниқлаштириш ва чуқурроқ асослаш учун бажарилади ҳамда ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Техник лойиҳа таркибига қуйидагилар киради: кинематик схемани аниқлаштириш; барча йиғиш бирликларининг конструкторлик ишланмасини ва ҳисобларини бажариш; гидравлик ва электр схемаларининг аниқ ва якуний кўринишини чизиш, куч қурилмасини танлаш; юкланиш ва бошқа ҳолатларининг схемаларини келтириш, асосий йиғиш бирликлари ва қисмларнинг мустаҳкамлик ҳисобларини бажариш; конструкциялар унификацияси ва ГОСТга мослигини аниқлаб чиқиш, шунингдек талаб этиладиган тажриба усуллари текширилади ва алоҳида ечимлар учун стенд ва моделлар ишлаб чиқилади. Конструкторлик ҳужжатлар комплекти: барча йиғиш бирликлари ва умуий кўриниш чизмаси, техник лойиҳа ведомости(қайдномаси), ҳисоб- тушунтириш хати, патент формуляри, сотиб олинадиган нарсалар ведомости(қайдномаси). Ишчи лойиҳа - машинани яратишнинг якуний этапи (босқичи)дир. Бунда ҳар хил материлларнинг қулланилиши, тайёрланиш технологияси, техник хизмат, техника хавфсизлиги ва техник эстетика масалалари ҳал қилинади. Ишчи лойиҳа ҳужжатларининг комплектлиги(бутлиги): барча қисмларнинг чизмалари, йиғиш бирликларининг йиғма чизмалари, спецификациялар, сотиб олинадиган қисмларнинг ведомостлари(қадномалари), тайёрлашнинг техник шартлари, синов услуби 35 ва дастури, ҳисоб-тушунтириш хати, патент формуляри, техник паспорт, ишлатиш ҳужжатлари. Ишчи лойиҳа бўйича тажриба нусхаси (тажриба партияси) тайёр- ланади ва синалади. Тажриба нусхаси завод синовидан ўтгандан кейин конструкторлик ҳужжатларига корректив(ўзгартириш)лар киритилади. Шундан сўнг “О” литераси берилади. Соҳа ёки бирлашма, қабул ҳамда давлат синовларидан кейин (лозим бўлса чизмаларга яна коррективлар киритилади) ҳужжатларга яна “О 1 ”, “О 2 ”, “О 3 ” литералари берилади. Қайта кўриб чиқилган чизмалар асосида тажриба (Литера “А”) ва назорат (Литера “Б”) сериялари чиқарилади. Юқори ишончли ва юқори унумли конструкцияни яратиш учун осонлаштириш ва стандартлаштириш йўлидан борган мақсадга мувофиқдир. Конструкция қанчалик оддий, камсонли ва кам ўлчамли қисмлардан ташкил топса, машинаниг потенциал чидамлилиги шунчалик юқоридир. Сериялаб ишлаб чиқариладиган стандарт йиғиш бирликлари ва қисмларнинг кенг қўлланилиши (подшипниклар, редукторлар, кардан валлари, юришни секинлаштиргичлар, чиғирлар, гидродвигителлар, гидроцилиндр ва бошқалар) машина чидамлилигини оширади, чунки уларнинг муддатидан илгари ишдан чиқиш эҳтимоли камдир. Шунинг билан биргаликда машинанинг нархи ҳам арзонлашади, сабаби сотиб олинаётган ва сериялаб чиқарилаётган нарсаларнинг кўтара нархи одатда янги лойиҳаланиб ишлаб чиқарилаётганларига нисбатан анча пастдир. Соҳа бўйича тайёрлаш - ишчи қисмлар ва алоҳида йиғиш бирликлари учун мақсадга мувофиқдир. Қолган бошқа ҳолатларда махсус ишлаб чиқариш корхоналарининг унификацияланган ва стандартлаштирилган йиғиш бирликлари қўлланилиши керак. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling