Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Машинанинг ҳаётий (ишлаш) цикли


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Машинанинг ҳаётий (ишлаш) циклимашинани яратиш 
имкониятини тадқиқ қилишдан бошлаб ишлаб чикариш жараёнигача ва 
истеъмолдан чиқаришгача бўлган тўплам бўлиб, тадқиқот ва 
лойиҳалаштириш боскичлари, тайёрлаш, муомалада бўлиши, ишлатиш, 
рўйхатдан чикариш ва чиқиндига чикариш ( утилизация) ҳам киради. 
Машинанинг 
бажарилиши 

асос(базавий) 
машинанинг 
агрегатларидан фойдаланиш асосидаги конструкциянинг амалга оширилиши 
натижасида машинанинг конструктив ечими ва баъзи параметрлари
ўзгаради.
Машинадан фойдаланиш - машинанинг иш унумдорлиги бўйича 
юкланиш характеристкаси ва унинг ишлашини вақт бўйича мото- ва машина- 
соатда ифодаловчи кўрсаткичидир. Машинадан фойдаланиш даражаси 
календар ва ички смена вақти, сменадошликдан фойдаланиш 
коэффициентлари ёрдамида фоизда баҳоланади. 
Қурилиш машиналарининг сифати - уларнинг вазифаларига мос 
равишда қурилиш талабларини қондиришга яроқлиликини изоҳловчи 
хусусиятлари тўпламидир. Машинанинг сифат даражаси техник даражасини 
баҳолаш, тўпламини тайёрлаш сифатини ва фойдаланиш сифати даражасини 
характерлайди. 

Курилиш монтаж ишларини комплекс механизациялаш- қурилиш 
монтаж ишларини амалга ошириш усули бўлиб, қайсики бунда, ҳам асосий 
ва ҳамда, асосий параметрлари бўйича бир - бири билан боғлиқ бўлган (иш 
унумдорлиги, юк кўтарувчанлиги ва бошқ.) ёрдамчи оғир ва сермеҳнат 
жараёнлар машиналар билан бажарилади. Бунда қуйидагилар таъминланиши 
керак: иш поток(тўла) равишда амалга ошиши, етакчи машиналар иш 
унумдорлигидан энг яхши фойдаланиш, механизациянинг тегишли техник 
иқтисодий шартлари учун юқори натижаларга (меҳнат сиғими, таннархи ва 
бошқ.) эришиш.

Машиналар комплекти(тўплами) - қандайдир қурилиш монтаж 
ишларини комплекс(мажмуавий) механизатциялашувини бажарилишини 
таъминловчи, иш унимдорлиги ва бошқа технологик параметрлари бўйича 
ўзаро ҳамкорликда боғланувчи ва ишловчи машиналар тўплами. Машиналар 


16 
комплекти таркибига асосий технологик жараённи бажарувчи (амалга 
оширувчи) етакчи машиналар ажратилади. Етакчи машина машиналар 
комплектининг 
умумий 
унумдорлигини 
аниқлайди 
ва 
комплектловчи(бутловчи) машиналар қувватини ва тип(тур)ларини танлашни 
белгилайди (характерлайди).


Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling