Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
Трансмиссиянинг
йиғма бирликлари. Механик куч узатмаларининг энг оддий элементлари, яъни деталлар, звенолар ва узатмалар трансмиссия таркибида мураккаброқ тузилмаларни, яъни 57 кинематик занжир ва механизмларни ташкил қилади. Кинематик занжир деб узатмалар воситасида ўзаро борланган звенолар қаторига айтилади. Механиз қўзгалмас қилиб махкамланган бир звеноли кинематик занжирдан иборат. Бу звенода бир ёки бир неча (етакчи) звеноларга харакат берилганда бошқа (етакланувчи) звенолар маълум йўналишда харакатланади. ; Трансмиссиянинг бирор йиғма бирлигининг етакчи звеносидаги харакат унинг охирги етакланувни звеносига тезликни ва унга мос моментларни ўзгартириб ёки ўзгартирмасдан узатилиши мумкин. Бундай йигма бирликка редукторлар, қутилар, реверсив ва реверсив- тақсимлаш механизмлари хамда ижрочи механизмлар киради. 1.30 - расм. Редукторнинг кинематик схемаси Редуктор деб етакланувчи валнинг айланишлар такрорлигини етакловчи валга нисбатан камайтирувчи ва бир қутига йиғилган бир ва бир неча механик узатмалардан тузилган механизмга айтилади. Редукторнинг умумий узатишлар сони t умум = п б | n т , бу ерда п б ва п т — тез (етакловчи) ва секин айланадиган (етакланувчи) валларнинг айланишлар такрорлиги. Редукторлар узатишлар сонига қараб бир, икки ва кўп валли бўлади. Редукторларнинг кинематик схемалари турлича бўлиб шулардан айримлари 1.30- расмда келтирилган. Бир поғонали цилиндрик редукторлар (1.30-расм, а) t≤ 10, икки поғоналиси (1.30-расм, б...г) i≤60, уч поғоналиси (1.30-расм, д) — i >60, бир поғонали конуссимон редукторлар (1.30-расм, е) — t ≤ 6,3, бир поронали червякли редукторлар (1.30-расм,ж)— i>30 каби узатишлар сони олиш имкониятини беради. Катта узатишлар сонини олиш ва ўзаро кесишувчи тез юрар, секин юрар валларга харакат узатиш учун ўз ичига турлича узатмаларни олган конуссимон- цилиндрик (1.30-расм, з) червякли-тишли (1.30- расм, и) ва бошқа редукторлар қўлланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling