Ўта хавфли инфекциялар


ДАВОЛАШ. Патогенезда асосий ўринни сувсизланиш эганлаганлиги учун, даволаш биринчи сув-туз балансини тиклашга қаратилган. Маймун чечаги


Download 37.45 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi37.45 Kb.
#1598375
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАР

ДАВОЛАШ. Патогенезда асосий ўринни сувсизланиш эганлаганлиги учун, даволаш биринчи сув-туз балансини тиклашга қаратилган.
Маймун чечаги
Маймун чечаги, бу – чечак вирусига тегишли ДНК вируси. Маймунларга қараганда бу вирус каламуш, сичқон каби кемирувчиларда тез-тез учрайди ва улардан одамга юқади. Бемор билан яқин алоқада бўлиш ёки вирус жойлашиб олган кийим, сочиқ ва чойшаблардан фойдаланиш натижасида ҳам юқади. Вирус соғлом одам тансига тери, шиллиқ пардалар (оғиз, бурун, кўзлар) ёки нафас олиш тизимидаги кўринмас ёриқлар – чизишлар орқали киради. Инсондан одамга юқиши катта нафас йўлларининг томчилари орқали юқиши мумкин. 
Белгилари ва аломатлари, Маймун чечаги иситма, бош оғриғи, чарчоқ, кенг тарқалган тана оғриғи, шишган лимфа тугунлари ва тери лезёнлари (тошма) сабаб бўлади. Лимфа тугунларининг шишиши маймунчечакнинг энг муҳим белгиси бўлиб, уни чечак, сувчечак ва қизамиқдан ажратиб туради. 
Шикоятлар вирус билан алоқа қилгандан кейин ўртача 6-13 кун ўтгач пайдо бўлади. Касалликнинг дастлабки 5 кунида иситма, кучли бош оғриғи, лимфа тугунларининг шишиши, бел оғриғи ва ўта заифлик кузатилади, иситма бошланганидан кейин 1-3 кун ичида терида тошмалар пайдо бўлади. 
Маймун чечаги одатда 2-4 ҳафта ичида ўз-ўзидан даволанади. Бироқ, иммунитет танқислиги бўлган одамларда ва ёш болаларда касаллик оғир ўтиши мумкин. Умуман олганда, касалланганларнинг 3-6 фоизи, асосан, ёш болалар вафот этади. 
Даволаш: бактериал асоратлар билан курашиш учун антибиотикларни қўллаш мумкин.
ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ
. Касалликни филтирланувчи нейротроп вирус келтириб чиқаради. Вирус касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги орқали ташқи муҳитга чиқади
Касаллик қўзғатувчиси манбаи бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади
Касаллик асосан қутурган ҳайвон тишлаганда сўлаги орқали юқади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, вирус касалликнинг яширин даврида, яъни унга хос клиник белгилар намоён бўлмасдан 10 кун олдин қутурадиган ҳайвоннинг сўлагида бўлади.
Организмга вирус сўлак орқали кирган вақтдан бошлаб, то касаллик белгилари пайдо бўлганга қадар ўтган давр касалликнинг яширин даври ҳисобланади. Бу вақт асосан 2-6 ҳафтагача, айрим пайтларда 10-12 ойгача давом этади. Бу давр вируснинг касаллик қўзғатиш қобилиятига, ҳайвоннинг индивидуал чидамлилик омилларига, ёшига ва вирус кирган жойга боғлиқ. Бош мияга яқин жойга вирус кирган ва организм ёш бўлса касалликнинг яширин даври қисқароқ бўлади.
Қутуриш вируси ташқи муҳит шароитларига нисбатан чидамли.
Қутуриш - ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, у билан одамлар ва ҳайвонлар касалланади. Қутуриш касаллигининг қўзғатувчиси вирус ҳисобланади. Вирус табиатда иссиқ қонли ҳайвонлар танасида яшайди.
Қутурган ҳайвон одамни тишлаганида ёки унинг сўлаги тирналган, шилинган, жароҳатланган терига, кўз, бурун, оғиз, томоқ шиллиқ қаватларига текканида вирус танага ўтиши натижасида қутуриш касаллиги юқади.
Вирус қон орқали инсоннинг бош миясига етиб келиб, кўпая бошлайди. Вируслар сўлак безларида шу даражада кўпайиб кетадики, натижада сўлак билан ташқарига ажрала бошлайди ва бошқаларга юқади . Вирус одам танасига киргандан то касаллик аломатлари бошлангунча 2 ҳафтадан 6-12 ойгача ва ундан кўпроқ вақт ўтишим мумкин.
Вирус одамнинг бош ва орқа миясига кириб, оғир мия яллиғланишига олиб келади ва касаллик ўлим билан тугайди. Шунинг учун қутуриш касаллиги юққан одам ҳайвон томонидан тан жароҳати етказилиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилса, қутуришга қарши ўз вақтида эмланса, ўлимдан сақлаб қолиш мумкин. Эмлаш қанча эрта бошланса, у шунчалик наф беради. Эмлаш курси тўла-тўкис ва узлуксиз олиб борилиши керак. Чунки, эмлаш нотўғри ўтказилса у бефойда бўлиб қолади. Эмлаш даврида тавфсия қилинган режимни қаттий бажариш керак.
ҲАЙВОНЛАРДАН ЖАРОҲАТЛАНГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? • Тишланган жойни кир совун билан оқар сувда яхшилаб ювиб ташланг. • Зудликда тез ёрдамга мурожаат қилинг. • Тишлаган ҳайвонни ўз хўжа- йинининг уйида ёки ветеринария муассасасида 14 кун давомида назорат остида сақланг. • Бемор шовқин сурондан ҳоли бўлган тинч алоҳида хонада ётиши керак. • Қутуришга қарши эмлаш махсус йўл-йўриқларда кўрсатилган қоида- ларга қатъий риоя қилиш

Download 37.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling