Ўта кучланишлар


Download 0.8 Mb.
bet24/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Пластмасса. Бир пайтнинг ўзида қиздирилган вақтда ташқи босим таъсирида пластмассалар керакли шаклга киришга лаёқатли бўлганлиги учун пресс-шакл усулида тайёр маҳсулот тайёрланади. Бир шаклнинг ўлчамлари ва кўриниши тайёрланиши асосида катта миқдорда пресслаб ишлаб-чиқариш мумкин. Бу эса маҳсулотга бўлган мехнат унумдорлигини ошираиб, махсулот тайёрлаш учун мехнат сарфини камайтиради. Лекин минглаб маҳсулотларни бир ҳил ўлчамда преслаш асосида олинадиган маҳсулотларнинг чиқарилиш босқичида сўнги маҳсулот ўлчамларида ноаниқ ўлчамлар юзага келади.
Пластмасса материаллар электротехникада изоляция мақсадидан фарқли ўлароқ, конструкцион материал сифатида ҳам ишлатилади. Қийин механик қайта ишлов даврида бир техник операция натижасида тайёр маҳсулот олишни тасаввур этиш қийин эмас. Кўпчилик пластмассалар юқори механик мустаҳкамликка, яхши электр мустаъкамликка эга бўлиб, бундан ташқари енгилдир (пластмасса зичлиги 0,9-1,8Мг/м3).
Пластмассалар асосан икки компонентдан иборат бўлиб, боғловчи ва тўлдирувчидир. Боғловчилар-асосан органик полимер бўлиб босим остида деформацияга чидамли бўлишини таъминлайди. Баъзан ноорганик бирикмалар (шиша, цемент) ҳам қўшилади. Тўлдирувчилар кукунли, толали, варақли (дарахт ёки тош майдалари, пахтақоғозли, асбестли, шишатолали, слюда, газлама, қоғоз).
Пластмассаларга тўлдурувчиларни қўшиш электр мустахкамлигини камайтирганлиги сабабли юқори мустахкамлик материалларда тўлдирувчилар бўлмайди. Масалан: кварц қумини қўшилиши иссиқлик ўтказувчанлигини оширади, tgδ камайтиради, бу эса иссиқликдан тешилишини кучайтиради. Кварцли тўлдирувчи пресс – шаклни тез ишдан чиқишга олиб келади.
Пластмасса таркибига пластификаторларни қўшиш натижасида унинг мўртлигини камайтириб, пластиклигини оширади. Бўёқлар эса унинг рангини ифодалайди. Технологияда асосан тўлдирувчилар асосий ўрин тутиб боғловчиларнинг ҳолатига қараб пресслаш усуллари иссиқликда яъни қиздиришда пресслаш ёки совуқликда нормал ҳароратда пресслашда тайёрланади. Кўпчилик органик бирикмали пластмассалар иссиқликда прессслаш асосида тайёрланиб, термопластик (термопластлар) ва термоактив (реактопластлар) материалларга бўлинади. Иссиқликда пресслашдаги материаллар қайта юмшаш ва аралашувчиларнинг қўшилишига лаёқатли бўлади. Термоактив плассмасалар эса пресслаш давридан сўнг эримайдиган ва аралашувчиларга қўшилмайдиган бўлади. Термоплассларга асосан поливинил, полиамид смола, целлюлоза эфири асосида, реактопластларга фенолформальдегид, карбамид ва термореактив смолалар асосидаги пластмассалар киради.
Иссиқлик пресслаш ёрдамида қаттиқ, мустахкам материал винилпласт лист кўринишида олинади.
Асосий катталиги;
- зичлиги 1340 кг/м
- Qр=60-80 МПА
- иссиқлик чидамлилиги 40-50 С
- сув ютилиши 2 % мас
- солиштирма қаршилиги ρv=1011 1012 Ом.м
- диэлектрик сингдирувчанлиги ξr=4
- исроф бурчаги tgδ=0,06
- электр мустаҳкамлиги Eмус=18-20 мВ/м



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling