Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
Эпоксид смола сироп кўринишдаги суюқлик ёки сариқ, оч рангдаги жисм бўлиб суюқлигида паст молукулярли, юқори температурада эса юқори молекулярли (мингдан ортиқ) жисм ҳосил қилади (ацитон, толиол билан аралашади). Поликонденсацион материаллар реакцияда хлорли глицирин, резорцин ёки диан билан тайёрланади.
Асосий катталиги; - зичлиги 1200 кг/м - Qр=26-60 МПА - иссиқлик чидамлилиги 60-1100С - сув ютилиши 0,05 % мас - диэлектрик сингдирувчанлиги ξr=3,8 - исроф бурчаги tgδ=(2 5)10-3 - солиштирма қаршилиги v=1012 1013 Ом/м - электр мустаҳкамлиги Eпр=15 18 мВ/м Резиналарнинг энг характерли хоссаси - катта эластиклигидир, яъни узоқ масофага узатилганга қадар чўзилишидир. Яна сувга чидамлилиги, газ сингдирмаслиги, ҳамда электр мустахкамлигидир. Резинанинг асосий микдори натурал каучук (НК) хамда синтетик (СК) дир. Бу полимерлар икки томонлама ҳам боғланишли бўлиб бунинг натижасида вулканизация натижасида молекулалар бир бири билан яхши бирикади. Натижада юқори сифатли, юқори эластикли, яхши сувга чидамли материал олинади. Масалан, вулканизация натижасида резина (1-3%га мас) олтингугурт ёки тиур аралашмаси билан мураккаб органик буюм каптаксни ҳосил қилади. Резинанинг механик мустахкамлигини асосан рухли оқловчи [цинковая белила] тўлдирувчиси ташкил этади. Резинани арзонлаштириш мақсадида ноактив тўлдирувчилар мел, тальк, ва каолин аралаштирилади. Бундан ташқари резинани юмшатиш максадида парафин ва бошка юмшатувчи кислоталар қўшилади. Бу эса резинани эластиклигини оширади. Яна вулканизацияга бўлган ҳарорат температурасини пасайтиради. Қиздириш натижасида резинали изоляция мўрт, сиқилувчан бўлиб қолади. Ранг киритиш учун ранглар, темир кукуни, (белила Аа) ва бошқа тўлдирувчилар билан аралаштирилади. Вулканизациялаш натижасида олинган резинанинг асосий катталиклари Асосий катталиги; - Qр = 3,5-4,5мПА - εr = 3,5-4,5 - tgδ = 0,008-0,01 - Епр = 20-45 мВ\м - ρv = 1011-1012 Ом . м - ℓр = 250-300% Электр ва механик мустахкамлиги юқори резиналар кучланиши 1000 В дан юқори электр курилмаларда кулланилади. Оддий шланг резиналари эса механик мустахкамлиги юқори, электр мустахкамлиги паст. б) Лаклар коллоидли аралашмалар сингари бўлиб қандайдир парда хосил килувчи буюмлар парда хосил килувчи жисмларга смола (табиий ва сунъий усимлик мойи (курийдиган) целлюлоза эфири ва бошқалар. Парда хосил килувчи буюмларга аралаштирувчи сифатида тез бугланувчи суюқликлар: бензол, спирт, скипидар. Тиниб қолган лакларни аралаштириш учун қўшилувчилар (разбавитель) бензин баъзи суюқликлар яни кам бугланадиган. Куритиш вақтида лак қатлами маълум юзага суртилгандан сўнг улардаги органик аралашувчилар буғланиб полимеризация натижасида қаттиқ лакларда қолади. Бу пленка эластик ёки мўрт бўлиши мумкин. Шимдирувчи лаклар (пропитиваюшие лаки) электр машина ва аппаратларининг чўлғамларида қўлланилиб ўрамларни бир биридан изоляциялаш учун ишлатилувчи лаклар изоляциялаш юзасидаги ҳавони суриб ташлаб чўлғамни электр мустахкамлигини ва иссиқликга чидамлилик коэффициентини оширади. Асосий характерли томони қанчалик лакнинг қовушқоқлиги кам бўлса шунча юқори шимдирилади. Қопловчи лаклар (покровочние лаки) шимдирилган чўлғамларининнг ёйга чидамлигини ошириш учун юзасини қоплаш учун қўлланилади. Шунингдек қоплашга этиал лаклар ҳам киради. Чўлғам симларининг эмаллаш ҳамда электротехник пўлатни изоляциялаш ва бошқа деталларни изоляциялаш мақсадида қўлланилади. Ёпиштирувчи лаклар (клеяшуеся лаки) турли изоляцион материалларни клейлаш учун қўлланилади. Лакларни қуритиш турига қараб улар икки турга ажралади. Ҳаволи (совук), печкали (иссиқ) қуритиш. Иссиқ қуритиш хусусияти юқори механик ва электр мустахкамлигига эгадир. Эмаль - лакка майда туюлган жисм (пигмент) билан аралаштирилган бўлиб пигмент сифатида ноорганик жисм оксидини ташкил этувчилари (цинк оксиди, темир кукуни) (рух билан барий бирикмаси эмалга оқ ранг беради) қўшилади. Пигментланувчи жисм лакка аралаштирилиб бир жинсли масса хосил бўлгунча аралаштирилади (яъни бир хил рангга киради ва хоказо). Қуриш натижасида пигментлар лакни асосчилари билан химиявий реакцияга киришиб юқори қаттиқликка чидамли зич қопламани ҳосил қилади. Электр изоляцион эмаллар қопловчи материал бўлиб асосан аппарат ва электр машиналарни устки қисмлари ёғловчи мойлардан қалинликдан ва бошқа таъсирларидан ҳимоялаш мақсадида қўлланилади. Турлари СПД - эмал печли қурилма (105 С) қўнғир ранг минерал ёғ ва электр учқунга чидамли СВД - эмал совуқ қуритувчи, қўнғир менерал ёмғирларга чидамли. КВД - қизил - жигар ранг электр ёйи таъсирига чидамли. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling