Ўта кучланишлар


Диэлектрикларнинг иссиқлик хоссалари


Download 0.8 Mb.
bet19/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Диэлектрикларнинг иссиқлик хоссалари. Диэлектрикнинг иссиққа чидамлилиги унинг мухим хоссаларидан биридир. Диэлектрикнинг иссиқ ва совуққа чидамлилиги, иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқдан кенгайиши унинг иссиқлик хоссаларига киради. Анорганик диэлектрикларнинг иссиқда чидамлилиги уларнинг электр хоссалари (tg, ) қийматларининг ўзгаришига қараб баҳоланади. Органик диэлектрикларнинг иссиққа чидамлилиги уларнинг чўзилиши ва эгилиши орқали ёки қизитилган диэлектрикка игна ботириб кўриш орқали аниқланади.
Изоляция материалининг ҳарорат таъсирига чидамлилиги Мартенс усули орқали ҳам аниқланади. Бу усулда жисмнинг қисқа муддатли иссиқликка бардошлилиги унинг механик хоссалари ўзгаришига қараб аниқланади. Диэлектрикларнинг иссиқликдан юмшаш ҳарорати қиздирилган намунага шар ёки доирани маълум куч билан таъсир эттириб аниқланади.
Суюқликнинг чақнаш ҳарорати унинг ҳароратини кўтара бориб, чўғ яқинлаштирилганда суюқликнинг ҳаводан буғи ёниб кет иши билан аниқланади.
Суюқликнинг алангаланиш ҳарорати текширилаётган суюқликка алангани яқинлаштирганда, унинг ёниб кет иши билан аниқланади. Суюқликнинг алангаланиш ҳарорати унинг чақнаш ҳароратидан бирмунча юқоридир. Бундай характеристикалар трансформатор мойи ва эритувчи суюқликлар сифатини аниқлашда кенг қўлланилади.
Изоляциянинг жоиз иш ҳарорати жисмнинг қисқа ёки узоқ муддатли қизишга чидамлилигини текшириш орқали аниқланади. Диэлектрикнинг қизиши мобайнида унда кимёвий ўзгариш содир бўлади. Бу ҳолат изоляция материалининг иссиқлик таъсирида эскириши дейилади. Бундай эскириш целлюлоза ва локланган жисмнинг қаттиқлиги ва мўртлиги ортиши ёки жисм юзасида ёриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Диэлектрикнинг иссиқлик таъсирида эскириши унинг илк бор тайёрланган ҳолатига нисбатан ўзгаришига қараб аниқланади. Жисмнинг эскириш муддати () ҳарорат билан қуйидагича боғланган:
,
бунда А,В–берилган материалнинг иссиқлик таъсирида эскиришига тааллуқли ўзгармас коэффициентлар.
Иссиқлик таъсиридаги эскириш УБ (ультрабинафша) нурлари, электр майдони, механик кучланиш ва бошқа таъсирлар остида тезлашади.
Электр машина ва аппаратларининг қувватини ўзгартирмаган ҳолда диэлектрикнинг иссиқликка чидамлилигини ошириш орқали уларнинг ҳажми ва нарҳини бирмунча камайтириш мумкин. Бу самолётсозлик ва ракет асозликда, электр двигатели, трансформатор ва бошқа ихчам, қулай асбоб–ускунала тайёрлашда жуда қўл келади.
Давлат андозалари ва Халқаро электротехника комиссияси кўрсатмаларига асосан, нормал шароитда ишлайдиган электр машина ва аппаратлари изоляция материалларининг жоиз иш ҳароратлари иссиққа чидамлилик бўйича бир неча синфга бўлинади:
1-жадвал.

Иссиққа чидамлиилик синфи

У

А

Е

В

Р

Н

С

Жоиз иш ҳароратининг энг юқори қиймати,°С

90

105

120

130

155

180

>180



Очиқ шароитда ишлатиладиган изоляция материалининг совуққа чидамлилиги ҳам катта аҳамиятга эга. Паст ҳароратларда, одатда, изоляция материаллари ўз диэлектриклик хусусиятларини яхшилайди. Нормал шароитда эластик ва эгилувчан материаллар паст ҳароратларда (–30÷–50°С) қаттиқ ва мўрт бўлиб қолади. Бу эса кучланиш таъсири остида бўлган материалнинг синиши (емирилиши) ва ускунанинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Жисмнинг иссиқлик ўтказувчанлиги иссиқлик таркқалишининг бир туридир. Диэлектрик изоляциясидаги иссиқлик унинг қизиган қисмидан совуқроқ қисмига ёки ташқи мухитга тарқалади. Диэлектрикнинг иссиқлик ўтказувчанлиги изоляциянинг иссиқликдан тешилишига ва ҳарорат зарбига нисбатан чидамлилигига таъсир кўрсатади.
Жисмнинг S юзасидан ўтувчи иссиқлик оқимининг қуввати Фурpе тенгламасига асосан қуйидагича бўлади:

бунда ҳарорат градиенти, °С/м; и–жисмнинг иссиқлик ўтказиш коэффициенти, Вт/мК.
Диэлектрикларда и қиймати металл материалларга нисбатан анча пастдир. Ғовак ва бўшлиқлари кўп бўлган диэлектрикларда иссиқлик ўтказиш коэффициенти энг кичик қийматга эга бўлиб, улар шимдирилувчи модда билан тўлдирилган ҳолатда мазкур катталик қиймати ўсади (2–жадвал). Кристалл электрикларда и қиймати аморф диэлектриклардагига нисбатан катта бўлади:


Баъзи диэлектрикларнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентлари
2–жадвал

Материал

и, Вт/(М.К)

Материал

и, Вт/(М.К)

Ҳаво тирқишлардаги)

0,05

Чинни

1,6

Битум

0,07

Стеанит

1,6

Қоғоз

0,10

Титан қўшоксиди

1,6

Локланган мато

0,13

Кристал кварц

1,6

Текстолит

0,35

Алюминий оксиди

1,6

Сув

0,58

Магний оксиди

1,6

Кварц

1,25

Бериллий оксиди

1,6

Диэлектрикларнинг иссиқликдан кенгайиши, бошқа материаллар каби, чизиқли кенгайишнинг ҳарорат коэффициенти орқали аниқланади:
.
Органик диэлектриклар анорганикларига нисбатан (3–жадвал) анча юқори га эга. Шунинг учун ҳам анорганик жисмдан ясалган қисмлар ҳарорат ўзгаришида ўзининг кам ўзгарувчан қиймати билан ажралиб туради:
Баъзи диэлектрикларнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентлари
3–жадвал

Материал

u .106, К–1

Материал

u .106, К–1

Поливинилхлорид

235

Поливинильформальдегид

64,0

Поливинилхлорид пластинкаси

160

Эпоксид қатрони

55,0

Полиэтилен

165

Слюда

37,0

Целлюлоза ацесати

120

Силикатли шиша

9,2

Нейлон

115

Сопол

7,0

Полителрафторэтилен

100

Стеатит

6,6

Полистирол

68

Чинни

3,5

Полимеилмеакрилат

70

Эритилган кварц

0,55


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling