Ўта кучланишлар
-МАЪРУЗА. ЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
8-МАЪРУЗА. ЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР.Режа:Ўтказгич материалларнинг асосий хоссалари. Ўтказувчанлик хусусияти юқори бўлган материаллари. Ўта ўтказгичлар ва крио ўтказгичлар.Турли металлар. Турли қотишмалар. Резистор материаллар. Металлмас ўтказгичлар.Таянч сўз ва иборалар: Ўтказгичларнинг хоссаларига кўра классификациялари, металлар ва қотишмалар, алюминий, мис, пўлат, ҳар хил нометаллар, солиштирма ўтказувчанлик ва қаршилиги, иссиқлик ўтказиш коэффициенти, термо ЭЮК, электронларнинг чиқишдаги иши, мустахкамлик чегараси, токнинг зичлиги, юқори ўтказгичга эга бўлган материаллар, бронза, латун, ўта ўтказгич ва криоўтказгичлар, нометалл ўтказгичлар, вольфрам, қалай, хром, кумуш, асосий катталиклари, очиқ ва ёпиқ тақсимлош қурилмаларида қўлланилиши. Ўтказгич сифатида қаттиқ, суюқ, газсимон жисмлар ишлатилиши мумкин. Электротехникада асосий ўрин тутадиган ўтказгич материаллар қаттиқ жисм металлар ва қотишмалар мухим роль ўйнайди. Металл ўтказгичлар асосида юқори ўтказувчанлик металлар нормал хароратга 0,05 мк Ом.м , юқори қаршиликли қотишмалар нормал хароратда 0,3 мк Ом.м бўлиб, материаллардан сим, кабел толалари, электр машиналари ва трансформатор чўлғамлари, юқори қаршиликли қотишмалардан эса резистор, иситувчи қурилмалар, чироқ толалари тайёрланади. Яна бир гуруъ ўтказгичлар жуда кичик қаршиликли паст ҳароратда эса бўладиган материаллар ўта ўтказгичлар, криоўтказгичлар ҳам муҳим ўрин тутади. Суюқ ўтказгичларда суюқ кўринишдаги эритилган металл буғлари ва электролитлар киради. Эритилган металлардан бири симоб –390С да эриганлиги учун нормал шароитда суюқ ўтказгич сифатида, қолган металли эритмаларни юқори температурада ишлатилади. Ўтказгичлардаги электр токи ўтиш механизми асосан электр таъсирида эркин электронларнинг харакати асосида юзага келади. Шунинг учун металларни электоронли электр ўтказувчанли ёки биринчи табақадаги ўтказгичлар деб аталади. Иккинчи даражали ўтказгичларга ёки электролитлар, кислотали (қисман сувли) тузли, ипакли аралашмалар киради. Бундай жисмлардан электр токини ўтиши ионли кристалларнинг доимо ўзгариб турганлиги учун иккинчи табақа хисобланади. Барча газлар, буғлар, металларнинг буғлари ҳам паст кучланганликда ўтказгич хисобланмайди. Лекин кучланганликнинг шундай бир кичик қийматида зарбли ва фотоионизацияни бошланғич қиймати таъминланганда электронли ва ионли электр ўтказувчанликли ўтказувчанликга айланади. Кучли ионлашган газларда хажм бирлигидаги электронлар билан мусбат ионларни миқдори тенглашганда ўтказгич мухит ъосил бўлиб бундай ўтказгичлар плазма дейилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling