Ўта кучланишлар


Download 0.8 Mb.
bet15/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Назорат саволлари:
1.Тешилиш кучланиши ва электр мустахкамлиги терминларини изоҳланг?
2. Газсимон суюқ ва қаттиқ диэлектрикларда тешилиш механизми қандай?
3. Суюқ диэлектрикларнинг мустаҳкамлик боғланиши қандай?
4. Диэлектриклардаги иссиқлик тешилишини тушунтиринг?
5. Электр ёйи нима?

5-МАЪРУЗА. ДИЭЛЕКТРИКЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА МЕХАНИК ХУСУСИЯТЛАРИ.




Режа:

  1. Диэлектрикнинг намланиш. Материалларни намлиги. Диэлектрикнинг нам сингдирувчанлиги.


  1. Диэлектрикнинг механик, физик хоссалари, иссиқлик хоссалари. Юқори энергияли нурланишнинг диэлектрик хоссаларига таъсири.



Таянч сўз ва иборалар
Намлик, нисбий намлик, ҳўлланиш бурчаги, кондицион намлик, урилиши қовушоқлиги, механик хусусияти, физик хоссалари, кимёвий хоссалари, намликдан ҳимоя қилиш, иссиқлик хоссалари, юқори энергияли нурланиш.


1. Диэлектрикларнинг намланиши
Электр изоляция материаллари оз ёки кўп даражада гигроскопик хусусиятига, яъни атроф–мухитдан ўзига намлик тортиб олиш хусусиятига ёки нам сингдириш, яъни ўзидан сув буғларини ўтказиш хусусиятига эга. Атмосфера ҳавосида маълум миқдордаги сув буғлари доимо бўлади. Ҳавонинг абсолют намлиги унинг ҳажм бирлигидаги сув буғи массаси билан ифодаланади. Ҳароратнинг ҳар бир қиййматига тўйинишдаги абсолют намликнинг аниқ қиймати mT тўғри келади. Абсолют намликнинг ҳавони тўйинтириш учун зарур қиймати ҳарорат ўсиши билан кескин ортади, яъни сув буғининг босими ҳам ортади.
Ҳавонинг нисбий намлиги қуйидагича аниқланади:

Нормал атмосфера босимида (р=0,1 МПа) ва ҳарорат–сида(t=20°С) mT=17,3 г/м3, =65% бўлганида ҳавонинг намлиги нормал, деб қабул қилинади, бундай шароитда сув буғининг миқдори m=17,3.0,65=11,25 г/м3 бўлади. Сув ўта қутбли диэлектрик бўлиб, унинг солиштирма қаршилиги 103–104 Ом.м ни ташкил этади. Шу сабабли, сув қаттиқ диэлектрикнинг бўшлиқларига кириб бориши натижасида унинг электрик хусусиятларини кескин ўзгартириб юборади. Бундай ҳолат, айниқса, иссиқ иқлим шароитида (=98–100% ва t=+30÷+40°С) вужудга келади. Нисбий намликнинг юқори бўлиши электр аппарати ва машиналарнинг ишига салбий таъсир кўрсатади.
Диэлектрикнинг сув (ёки бошқа бирор суюқлик) билан хўлланиш хусусияти ҳўлланиш бурчаги билан ифодаланади. Бу бурчак сув томчиси чеккасига ўтказилган уринма ва текширилаётган текис юза орасида жойлашган (5.1–расм). Диэлектрикнинг хўлланиш бурчаги <90°, >90° оралиқда бўлади.  қиймати қанча кичик бўлса, жисмнинг хўлланиши шунча юқори бўлади. Ҳўлланадиган юзалар учун <90° хўлланмайдиган юзалар учун >90°.





5.1–расм. Намланадиган (а) ва намланмайдиган (б) диэлектрик сиртдаги сув томчиси



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling