Ўта кучланишлар


Download 0.8 Mb.
bet18/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

кинематик қовушоқлик дейилади ва Стоксларда ўлчанади.


Диэлектрикнинг физик хоссалари
Диэлектрикнинг зичлиги ни билиш маҳсулот тайёрлашда материалга бўлган эҳтиёжни, унинг ҳажми ёки массасини аниқлаш учун зарурдир. Зичлик жисм массаси (m) нинг унинг ҳажми V га нисбати орқали аниқланади:
кг/м3.
Органик материаддарда =(0,5–1,5).103, анорганик эса бу қиймат бир оз юқрироқ =(2,5–4,0).103 кг/м3.
Материалнинг гигроскопиклиги жисмни (намунани) маълум вақт сувда ушлаб туриш орқали аниқланади:

бунда m1 – қуруқ нумунанинг массаси, г; m2 – намунанинг сувда маълум вақт ушлангандан кейинги масса, г.
Бу катталик диэлектрикнинг намга чидамлилигини баҳолашда ёрдам беради. Кўпгина диэлектриклар маълум даражада гигроскопик бўлгани сабабли изоляцияни намдан ҳимоя қилинади.
Изоляцияни намликдан ҳимоя қилиш. Шимдириш усулида изоляция бўшлиқлари гигроскопик бўлмаган ёки кам гигроскопик қаттиқ ёки суюқ диэлектрик билан тўлдирилади. Шимдирилган материалларга аввалига нам сингмай, маълум вақт ўтгандан сўнг бу хосса ёмонлаша боради. Баъзи шимдирилган материаллар ўзига нам олмайди. Масалан, шимдирилган мармарда қиймати узоқ вақт ўзгармай туради. Толали шимдирилган материал (қоғоз, картон, мато, целлюлоза) ларда эса қиймати аста–секин пасая боради. Шимдирилмагандаги каби шимдирилган қалин қоғоз (картон) да ҳам намлик материалга аста–секин сингиб боради ва маълум вақтдан сўнг W қиймати иккала қоғозда деярли бир хил қийматга эга бўлади. Ҳаво бўшликлари бўлган ва шимдирилган матолар қисқа муддатли намликка бардошли бўлиб, уларда Емус қиймати қуруқ шимдирилган материалларга нисбатан юқори бўлади.
Изоляция характеристикасини ўзгартирмасдан сақлаш ва намлик таъсирини камайтириш мақсадида шимдириш усулидан ташқари, локлаш усулидан қам фойдаланилади. Бунда, шимдирилган жисм қалинлиги 0,1–0,2 мм ли лок қатлами билан қопланади. Лекин, бу усул намлик 80% дан ортганда ўзини оқламайди.
Бундан ташқари, сиқиш усули ёрдамида маҳсулот юзаси қалинлиги 1–2 мм бўлган пластмасса қопламаси билан қопланади. Бундай қопламанинг механик характеристикалари лок қоплама механик мустаҳкамлигидан анча юқори бўлади. Сўнгги усул маҳсулотни ҳаво намлиги 90% гача бўлган холларда ишончли ҳимоя қилади.
Маҳсулот юзасини қоплаш усулларидан бири ишлов бериладиган юзага тайёрланган компаунд қуйиш усулидир. Бунда деталнинг ташқи қисмига мос қилиб маъсус қолип ясалади ва унга суюқ ҳолдаги пластмасса тўлдирилади. Масалан, эпоксид смоласидан тайёрланган қопламанинг қалинлиги 10–20 мм қилиб олинади олинади. Маҳсулот юзасини намликдан муҳофаза қилиш усулларидан бири бўшлиқларни тўлдиришдир. Бунда тайёрланган маҳсулот суюлтирилган компаундга ботириб олинади.
Бу усул диэлектрикларни 95% гача намлик таъсиридан ҳимоя қилади.
Барча холларда ҳам жисмни намликдан ҳимоя қилишда органик материаллар қўлланилади. Бу материаллар гигроскоплик хусусиятига эга бўлгани учун ўзидан намликни ўтказади. Исталган органик диэлектрик қандайдир миқдорда нам сингдирувчанликка эга.
Баъзи органик диэлектриклар учун нам сингдириш коэффициенти қуйидагичади:

Парафин

3.10–10 с

Полиэтилен

3.10–10 с

Эпоксид смоласи

5.10–9 с

Нефтли битум

1.10–8 с

Диэлектрикни намликдан ишончли ҳимоя қилиш мақсасадида босим остида қуйиш усули қўлланилади. Чунки, бу усулда олинадиган қопламанинг қалинлиги катта қийматга эга бўлади ва маҳсулотни намликдан яхши ҳимоя қилади. Агарда ҳимоя қопламасида дарз ёки емирилиш содир бўлса, намлик қоплама ичига тезда кириб боради.
Вакуумли зичлаш усулида ҳимоя қилинадиган маҳсулот металл қобиқда жойлаштирилади ва қопқоқ билан кавшарланади. Металл қоплама диэлектрикни намдан аъло даражада ҳимоя қилади.
Қоғоз изоляцияли юқори кучланишли кабелларни намдан муҳофаза қиладиган ҳимоя қопламаси сифатида изоляция юзасига узлуксиз қопланадиган металл (қўрғошин, алюминий, пўлат) қоплама ишлатилади. Бу қопламалар изоляция юзига махсус прессларда қопланади. Электр машиналарнинг изоляцияси намлик таъсиридан локлаш, шимдириш ва компаунд қуйиш усуллари орқали ҳимоя қилинади. Узлуксиз ишлайдиган электр машинаси намликка чидамли бўлади. Бу машинанинг муттасил иш мобайнида қизиши натижасида изоляциясининг намланмаслиги билан тушунтирилади. Узоқ муддат ишламаган (омборда сақланган) электр двигатели ёки генераторларнинг изоляция ҳолати текширилиб, зарур ҳолатларда уларнинг изоляцияси қуритилиши шарт.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling