Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
Материалнинг намлиги. Муайян намлик ва ҳароратга эга бўлган мухитга электр изоляцион материал намунаси киритилса, маълум вақтдан сўнг жисмнинг намлиги мувозанат ҳолатга эга бўлади. Агар нисбатан қуруқ диэлектрик нам ҳавога киритилса, намлик жисм ҳажми бўйича унинг ичига сингиб боради. Материалдаги намлик маълум вақт давомида ўзининг тўйинган қийматига (1) эришади ёки, аксинча, нисбатан қуруқ сақланган ҳавода нам материал вақт ўтиши билан ўзидаги намликни (2) йўқота боради (5.2–расм).
5.2–расм. Материал намунаси намланиш (1) ва қуриш (2) жараёнида ундаги намликнинг вақт бўйича ўзгариши. Электр изоляцион материалдаги намлик унинг электр хоссаларини ўрганишда қўл келади, чунки ҳар хил материалларнинг ҳавонинг нисбий намлиги ўзгармас бўлгандаги намлик мувазанати турлича бўлиши мумкин. Гигроскопик материалнинг намлигини тўғри аниқлаш уни масса орқали қабул қилиш ёки топшириш эга. Тўқимачилик материаллари учун конденсацион намлик тушунчаси киритилади. Кондицион намлик деганда, материал намлигининг нормал шароит ҳавосидаги мувозанат ҳолатдаги қиймати тушунилади. Масалан, кабель қоғози учун кондицион намлик 8% деб олинади. Зич тузилишга эга материаллар ғовак ёки толали материалларга нисбатан намликни ўзига кам сингдиради. Турли диэлектрик материалларда учрайдиган бўшлиқларнинг тахминий ўлчамларини (нм–нанометрларда) келтириб ўтамиз:
Сув молекуласининг диаметри 0,27 нм бўлгани сабабли у кўп материалларнинг ҳатто молекулалари ичидаги бўшлиқларигача сингиб бориши юқоридаги мисолдан куриниб турибди. Агар намлик тола ёки парда юзасига бир текис ўтирса, у ҳолда материалнинг диэлектриклик хусусияти кескин ёмонлашади. Намлик материалда ҳажм бўйича нотекис ва узлукли тарқалса, диэлектрикнинг электр хусусияти жуда кам ўзгаради. Ғовак, сувда эрувчан жисмлар намлик таъсирида қисман электролит ҳосил қилади. Бу эса материалнинг солиштирма ҳажм қаршилигини пасайтириб юборади (5.3–расм). 5.3–расм. Таркибида электролитик қўшимчаси бор намланган материал солиштирма ҳажмий қаршилигининг ҳароратга қараб ўзгариши. Диэлектрикларнинг нам сингдирувчанлиги. Электр изоляцион материалларнинг намликни ўзига сингдириши деганда, сув буғининг жисм орқали сизиб ўтиши тушунилади. Бу катталик диэлектрик муҳофаза қатламининг асосий характеристикаси ҳисобланади. Аксарият материалларда майда ҳаво бўшлиқлари бўлгани сабабли улар нам сингдириш хусусиятига эга. Маълум юза (S) ва қалинлик (h) даги ясси материалдан сув буғи босимнинг фарқи р1–р2 таўсирида вақт бирлиги () ичида ўтувчи намлик миқдори қуйидагича анирқланади: , бунда м–масса, П–жисмнинг нам сингдириш коэффициенти. Электр аппаратлари тропик иқлим шароитда узлуксиз ишлатилса, органик диэлектрикларда моғор кўринишидаги емирилиш содир бўлади. Бу ҳодиса диэлектрик юза қаршилигини ва механик мустаҳкамлиги камайтириб, диэлектрик исрофни кўпайтиради ва унинг металл билан бирлашадиган қисмида емирилиш содир қилади. Моьор–канифолo таркибида мой бўлган лок, целлюлоза ва шимдирилган материалларда тез ва яхши ривожланади. Бундан ташқари, материаллар сақланиш ёки эксплуатация мобайнида термит ва кемирувчи жониворлар томонидан ҳам шикастланиши ёки емирилиши мумкин. Тропик иқлим шароитига чидамлиликни текшириш мақсадида электр изоляция материаллари ва электротехника ускуналари юзасига микро–организмлар киритилиб, улар намлига юқори (95–98%) ва ўртача ҳароратли (t=+40÷50°С) ҳавода узоқ муддат ушлаб турилади. Текшириладиган материриалларнинг электр ва механик хоссаларидаги ўзгаришлар бўйича моьорнинг ривожланиш интенсивлиги аниқланади. Органик электр изоляция материалларининг табиий емирилишга бўлган қаршилигини ошириш мақсадида изоляция таркибига турли хил фунгицид ва заҳарли моддалар киритилади ёки диэлектрик юзасига улар қўшилган лок қопламалари берилади. Фунгицидлар таркибида азот, хлор, симоб каби моддалари бўлган органик бирикмалардан ташкил топади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling