Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси ва эстетиканинг замонавий муаммолари
Меҳнатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти
Download 157.21 Kb.
|
17-мавзу эстетика
Меҳнатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти
Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси–ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Ушбу жараёнда энг муҳим ва долзарб вазифа инсонларда меҳнатга бўлган янгича туйғуни шакллантиришдан иборат.Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси–ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Ушбу жараёнда энг муҳим ва долзарб вазифа инсонларда меҳнатга бўлган янгича туйғуни шакллантиришдан иборат.
Бу пировардида халқ турмуш даражасининг ўсишига олиб келади. Меҳнатга бўлган янгича муносабат ўзининг ана шундай ҳусусиятларига эга эканлиги билан нафосатли тарбиянинг муҳим воситаси бўлиб саналади.Шунингдек, оммавий ахборот воситалари инсон эстетик тарбиясига яқиндан таъсир қилувчи қудратли ва фаол кучдир. Айниқса, телевидение шахс ҳамда оммани эстетик дунёқарашини шакллантиришда, уларни нафосатли жиҳатдан тарбиялашда юксак аҳамият касб этади. Ранг–баранг мавзулардаги кўрсатувлар бадиий ва ҳужжатли филмлар, ижтимоий–маънавий мазмундаги рекламалар, телемарафонлар нафосатли тарбияни мақсадли йўналтиришда, инсонлар тафаккурида гўзалликка бўлган янгича муносабатни шакллантиришда салмоқли аҳамият касб этади.
Download 157.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling