Табиий географияда тадқИҚот методлари режа


Download 26.64 Kb.
bet4/9
Sana22.12.2022
Hajmi26.64 Kb.
#1042850
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матни

Аэрофотографик услуб. Бу янги, замонавий ва энг қимматли ва долзарб ҳамда ҳозирги босқичдаги табиий географик муҳитнинг (ландшафтларнинг) ривожланишидаги асосий хусусиятларни, структураларни билишда зарур услубдир. Аэросуратлар бизга муайян ҳудуднинг геотизимлари тўғрисида тўлиқ маълумот бера олади. Аэросуратлар шу дақиқа учун геотизим ва табиат компонентларининг моделидир. Анар бу суратлар рангли бўлиб, стереопара ёрдамида ўқилса, ТҲК лар, ландшафт, урочиша, фация ташқииқиёфаси, улрнинг жойлашув қонунияти, алоқаси ва боғлиқликлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин. Аэросуратлар йирик масштабли карталар тузишда, дала ишларининг ўрнини алмаштиришда (далага чиқмасдан ишни бажариши) ёки дала ишларининг муддати ва ҳажмини кескин камайтиради. Масалан, кўлни географик жиҳатдан тадқиқ этишда: кўлларнинг географик тарқалиши, қирғоқ чизиқлари, котловинаси, қирғоқ (акваториясидаги) ўсимлик қоплами, пичан ўриладиган қирғоқ зоналари, ҳавзанинг характери ва ҳ.к. ўрганиш мумкин.
Қайта аэросуратга олиш ва олдинги даврдаги аэротасвирлар билан қиёслаш орқали фасл, йиллар давомида географик комплексларнинг ўзгаришини, динамикасини ўрганишда аҳамияти чексиздир. Умуман гнеография фанининг ривожланишида бу услубнинг аҳамиятини юқори баҳолаш мумкин.
Космик услуб. Географик ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда энг янги ва замонавий услуб бўлиб, келажакда яна ҳам такомиллашиб, кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Бу ҳам аэросуратлардан фойдаланиш сингаридир. Лекин, ундан фарқ қилиб, бунда йирик ҳудудларни қамраб олади, ҳоҳлаган жойнинг суратини тез ва аниқ исталган масштабда олиш имкони мавжуд. Съёмка жуда қисқа вақт ичида амалга оширилади, асосий ва муҳим хусусиятлари аниқланади. Буларни вертолёт ва самолётлар ёрдамида аниқлаш қийин. Масалан, Тяншан тоғ тизмаси, Урал тоғлари ва ҳ.к.
Бу услуб ёрдамида турли хил географик ахборотлар олинади. Улар асосида барча тоғ жинслари, рельеф шакллари, ўсимлик турлари дешифровка қилинади, майда ва ўрта масштабли карталарни тузиш, районларга ажратиш мумкин. Барча табиат компонентларининг ҳолати, геотизимларда кечаётган табиий географик жараёнлар, уларнинг динамикаси кабиларни вақт ва макондаги ҳолати ўрганиш имкони катта. Шунингдек, геотизимларда бўлаётган табиий географик ва иқтисодий-ижтимоий географик жараёнларни бир бутун, бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганиш имконини беради. Сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган суратлар орқали нафақат геотизимлар ўрганилади, балки яйловлар, ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ҳам аниқланади.

Download 26.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling