Табиий иммунобиологик хусусиятлари р. Ф. Рўзиқулов – в ф. н., профессор в б., И. А. Файзуллаев – магистр


Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари


Download 28.5 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1493661
1   2   3
Bog'liq
РРФ, ФИА мақола 2023 kiril

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Турли конституцияли қоракўл қўйларининг шартли патҳоген қўзғатувчиларга қарши табиий иммун ҳолатини шакллантириш хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқотимизнинг вазифаси қоракўл қўйларининг шартли патоген микробларга қарши табиий иммун ҳолатининг гуморал параметрлари ва конституциявий хусусиятларини аниқлашдан иборат эди.
Тадқиқот материаллари ва усуллари.
Тадқиқотлар Навоий вилояти Нурота туманидаги “Нурота” фермер хўжалигида зоотехник тузилиши билан фарқ қилувчи 4-5 ёшли қоракўл қўйларида ўтказилди.
Ушбу тадқиқотларда биз иммунитет ҳолатининг параметрлари оралиғини ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган кўрсаткичлар нуқтаи назаридан кўриб чиқдик.
Лаборатория текширувларини университетимизнинг “Ҳайвонлар физиологияси, биохимияси ва патологик физиологияси” ва “Микробиология, вирусология ва иммунология” кафедраларининг илмий тадқиқот лабораторияларида ўтказдик.
Турли конституциядаги қоракўл қўйлари қон зардобидаги колибактерия, салмонелла, пастерелла, стафилококк ва стрептококкларга қарши антителолар тўпланиш динамикасини Райтнинг агглютинация реакцияси ёрдамида, G ва М синфига тааллуқли иммуноглобулинлар миқдорини эса Манчини бўйича иммунодиффузия усули билан, лейкоцитлар сонини умумий қабул қилинган усул бўйича Горяев саноқ камераси ёрдамида аниқладик.
Тадқиқот натижалари. Турли конституциядаги қоракўл қўйларининг иммунитет ҳолати бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилди.
Тажриба натижалари (1-жадвал) шуни кўрсатадики, барча конституциядаги ҳайвонлар биз ўрганган барча бактериал антиженларга қарши антитаналарнинг юқори титрига эгалиги қайд этилди. Бундан ташқари, антитаналарнинг кўп турлари учун турли конституциядаги қўйлардаги титрлар статистик жиҳатдан фарқ қилмади.
Истисно тариқасида салмонеллалар ва стафилококкларга қарши антитана титрлари бўлиб, уларга кўра нозик конституцияли қўйлар кучли ва айниқса кучли қўпол конституцияли ҳайвонлардан статистик жиҳатдан сезиларли даражада паст бўлиши тадқиқиот давомида исботланди.

Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling