Табиий иммунобиологик хусусиятлари р. Ф. Рўзиқулов – в ф. н., профессор в б., И. А. Файзуллаев – магистр
Download 28.5 Kb.
|
РРФ, ФИА мақола 2023 kiril
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р.Ф.Рўзиқулов – в.ф.н., профессор в.б., И.А.Файзуллаев – магистр. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
- Annot………. Калит сўзлар
- Мавзунинг долзарблиги.
УДК: 619:616.9: 636.3:576.8. ТУРЛИ КОНСТИТУЦИЯДАГИ ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИНИНГ ШАРТЛИ ПАТОГЕН МИКРООРГАНИЗМЛАРГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ИММУНОБИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Р.Ф.Рўзиқулов – в.ф.н., профессор в.б., И.А.Файзуллаев – магистр. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Аннотация. Турли конституциядаги қоракўл қўйларининг шартли патоген микроорганизмларга қарши табиий иммунобиологик хусусиятлари ўрганилди. Тадқиқотларда турли конституциядаги қоракўл қўйлари организмининг шартли патоген микроорганизмларга қарши табиий иммун статусининг гуморал параметрлари бўйича фарқ йўқлилиги, лекин, М и G иммуноглобулинлар, айниқса қонда лейкоцитлар миқдори бўйича нозик конституцияли қоракўл қўйлари мустаҳкам ва қўпол конституцияли қоракўл қўйларидан сезиларли даражада фарқ қилганлиги аниқланди. Annot………. Калит сўзлар: конституция, иммун статус, иммунобиологик реактивлик, шартли патоген микроорганизмлар, қон зардоби, антителолар, иммуноглобулинлар, лейкоцитлар. Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги вақтда чорвачилик фермер хўжаликларининг ривожланиши билан ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги ва наслчилик сифатини ошириш, уларнинг конституциявий мустаҳкамлигини кучайтиришнинг янги, янада самарали генетик усулларини ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда [1,5]. Агар, бир томондан, ҳайвонларнинг тури, зоти, ёши, конституциявий, индивидуал ва бошқа хусусиятларига эътибор қаратилса, иккинчи томондан, уларнинг яшаш муҳитининг микробиологик параметрларини ҳисобга олишга тўғри келади [3,6]. Генетик келиб чиқиши аниқ бўлган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг умумий эътироф этилган хусусиятлари уларнинг зоотехник конституциясини ўз ичига олади. Ушбу параметрга кўра, улар тўрт турга бўлинади: мустаҳкам, нозик, қўпол ва бўш [1,5]. Қоракўл қўйлари конституция жиҳатидан уч турга бўлинади: мустаҳкам, нозик ва қўпол, чунки узоқ муддатли селекция ишлари натижасида бўшконституцияли ҳайвонлар деярли йўқ қилинади. Замонавий назарий иммунология ва инфектологиянинг энг концептуал муаммоси, бизнинг фикримизча, микробиал муҳит вакилларининг кўпчилигига нисбатан ҳайвонларнинг конституциявий чидамлилик деб аталадиган хусусиятни тушунтиришдир [1,2]. Шартли патоген микроорганизмлар замонавий юқумли патологиянинг этакчи муаммоларидан бирига айланди. Бунинг сабаби шундаки, тиббий, ветеринария, ижтимоий-иқтисодий ва экологик характердаги ҳар қандай омил уларнинг патогномик аҳамиятини оширишга олиб келади [2,4,5]. Ҳозирги вақтда одамлар ва ҳайвонларда шартли патоген микроорганизмлар билан боғлиқ муаммоларнинг кучайиши кузатилмоқда [1,7]. Бу биринчи навбатда шу билан боғлиқки, агар мажбурий патоген микроорганизмларга қарши қатъий профилактика чоралари ўтказилса, шартли патоген микроорганизмларга қарши бундай чоралар олиб боориш мумкин эмас, чунки улар ҳайвон танасининг табиий яшовчиларидир. [1,2]. Юқоридагиларнинг барчаси ушбу муаммонинг долзарблигидан далолат беради ва ветеринария амалиётига шартли патоген микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг янги усул ва воситаларни зудлик билан излаш ва жорий этишни тақозо этади. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling