Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-модда. Чиқиндиларни паспортлаш


Download 134.5 Kb.
bet13/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида

27-модда. Чиқиндиларни паспортлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган чиқиндилар паспортланиши лозим.
Чиқинди паспорти чиқиндининг ҳар бир тури учун юридик шахслар томонидан тузилади. Ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тарзда чиқиндининг ўзига хос хусусиятлари ўзгарган ҳолларда чиқинди паспортига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилади.
Чиқиндиларни паспортлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.05.00 Атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар]
28-модда. Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри
Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги ахборотлар тўпланиши, қайта ишланиши, сақланиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш мақсадида чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри юритилади, кадастрда чиқиндиларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳамда уларнинг хавфлилик даражасини камайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот ўз ифодасини топади.
Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастри қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
29-модда. Низоларни ҳал этиш
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 апрель,
362-II-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон)
Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling