16-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Қонунда юридик шахслар учун назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўладилар ҳамда мажбуриятларни бажарадилар.
17-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш
Юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги фаолияти фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳамда атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминламоғи керак.
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига ёки атроф- муҳитга зарар етказилганда, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсизликни таъминлашнинг техникавий ёки бошқа имконияти бўлмай туриб хавфли чиқиндилар ҳосил бўлган ҳолларда юридик шахсларнинг фаолияти белгиланган тартибда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши мумкин.
18-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормалаштириш
Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари ишлаб чиқилади.
Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланади.
Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативларини ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]
Do'stlaringiz bilan baham: |