Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]
-боб. Маиший чиқиндиларни ташишга қўйиладиган асосий талаблар
Download 58.47 Kb.
|
787-карор 02.10.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмишга қўйиладиган асосий талаблар
- 1-§. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш
14-боб. Маиший чиқиндиларни ташишга қўйиладиган асосий талаблар
44. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида (чиқинди ташиш машиналари ва бошқа махсус машиналарда) амалга оширилади (йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно). Маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасининг кузовидан ташқарида ташилишига йўл қўйилмайди. Маиший ва бошқа чиқиндилар ташиб кетиладиган махсус транспорт воситаларини бошқаришга махсус тайёргарлик, инструктаж ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилади. 45. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташиш учун ҳаракат йўналиши кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда тўлдирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширилади. 15-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмишга қўйиладиган асосий талаблар 46. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш заводлари, компостёрлаш майдонларига олиб чиқиб кетилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 47. Қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга кўмиш тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 151-боб. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблар 1-§. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш 471. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини (кейинги ўринларда — қабул қилиш шохобчалари) ташкил этиш алоҳида қурилган биноларда ёки нотурар жой биноларининг алоҳида хоналарида, шунингдек, кўчма (мобиль) воситаларда амалга оширилиши мумкин. Алоҳида қуриладиган бинолардаги қабул қилиш шохобчаларини жойлаштириш аҳоли пунктларининг бош режаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг розилиги олиниши зарур. Аҳоли гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда, шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчаларида иккиламчи хом ашёни тўплаш ва тайёрлаш учун вақтинчалик иншоотлар ташкил этилиши мумкин. Нотурар жой биноларида жойлаштириладиган қабул қилиш шохобчалари иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва олиб чиқиб кетиш учун алоҳида кириш/чиқиш йўли мавжуд бўлган зарур хоналарга эга бўлиши лозим. Қабул қилиш шохобчаларининг бевосита турар жой биноларида ташкил этилишига йўл қўйилмайди. 472. Қабул қилиш шохобчаси фаолиятини ташкил этиш учун иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (экологик нормативларга) ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим. 473. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчаларининг оралиқ масофаси турар жой ва маъмурий бинолардан 20 метрдан кам бўлмаган ва даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасалари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган масофани ташкил этиши лозим. Иккиламчи хом ашёни сақлаш омборхоналари ва майдончалари даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасаларидан, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган узоқликда бўлиши керак. 474. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчалари қуйидагиларга эга бўлиши зарур: ободонлаштирилган кириш йўллари; иккиламчи хом ашёни қабул қилиш учун алоҳида хона ва (ёки) майдонча; ҳар хил турдаги иккиламчи хом ашёни вақтинчалик сақлаш учун алоҳида-алоҳида бўлинган омборхоналар ва (ёки) майдончалар; тоза ва ишлатилган (ишчи) кийимларни сақлаш учун шкаф ва дезинфекция воситалари; табиий ва сунъий (шу жумладан, тунги ташқи) ёритқичлар; ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, санузел, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияси. Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармоғи мавжуд бўлмаганда, ходимлар қўл ювиши учун қўлювгичлардан фойдаланилади. Марказлашган канализация тармоғи мавжуд бўлмаганда ўралар ўрнатилишига йўл қўйилади. 475. Барча турдаги қабул қилиш шохобчаларида: полнинг юзаси осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган қопламага эга бўлиши; деворлар осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши; хона шамоллатиладиган бўлиши; контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши керак. Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5 — 10 фоизни ташкил этган ҳолда ва транспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади. 476. Барча турдаги қабул қилиш шохобчалари (шу жумладан, омборхоналар ва майдончалар) ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва тоза тутилиши керак. Хоналар ҳар куни намлантириб тозаланиши ва камида бир ҳафтада бир марта — дезинфекция, зарур ҳолларда — дезинсекция ва дератизация қилиниши лозим. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш контейнерлари ва бошқа идишлар вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши ва ювилиб турилиши керак (камида ҳар уч ойда бир марта). Бунда дезинфекция воситаларини уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ишлатиш, ишлаб чиқарувчининг асл қадоқлаш идишида, алоҳида ажратилган жойларда сақлаш зарур. Қабул қилиш шохобчасига туташ ҳудуд (5 м радиусда) ҳар куни тозаланиши ва озода сақланиши керак. 477. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган контейнерлар ва бошқа идишлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастланишларга) кўра янгисига ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари) талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим. 478. Турғун қабул қилиш шохобчаларида кўринадиган жойга қуйидаги маълумотлар осиб қўйилиши (жойлаштирилиши) керак: ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари (шу жумладан, телефон рақами); иш вақти (иккиламчи хом ашёни қабул қилиш); қабул қилинадиган иккиламчи хом ашё турлари ва нархлари. Download 58.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling