Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]
-боб. Ҳудудларни йил мавсумлари бўйича тозалаш
Download 58.47 Kb.
|
787-карор 02.10.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
16-боб. Ҳудудларни йил мавсумлари бўйича тозалаш
48. Ҳудудларни баҳор-ёзги тозалаш ишлари ҳар йили март-август даврида амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш ва ювиш (сув сепиш); кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш; ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш; чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш. 49. Ҳудудларни куз-қишки тозалаш ишлари сентябрдан февраль ойигача амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: баргларни супуриш ва тўплаш, ариқларни тозалаш; кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш; қаттиқ қопламаларга музга қарши материаллар билан ишлов бериш; қорларни супуриш ва суриш, сирпанчиқларни бартараф этиш, кўча — йўллар тармоғининг қатнов қисми, йўлкалар, майдонларда ҳосил бўлган қор ва қор-музликларни йўқ қилиш; кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш; ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш; чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш. 50. Уй атрофидаги ҳудудларни механизация воситасида тозалаш ишлари кундузи амалга оширилиши лозим. Тозалаш машиналари ёрдамида тозалашнинг имкони бўлмаган жойлар, ушбу машиналар иш бошлашидан аввал қўл ёрдамида тозаланиши лозим. Йўлкалар ва уй атрофидаги ҳудудларнинг ўтиш йўлларидаги қор қўл ёрдамида тозаланганда курак билан тўлиқ олиб ташланиши лозим. 17-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар. (51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари шунингдек, 151-бобнинг 2-параграфи талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда, мансабдор шахслар қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини кўрадилар: (52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишининг мониторинги ёки давлат экологик назорати натижалари бўйича, далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари шунингдек, 151-бобнинг 2-параграфи талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар беради; (52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон) қонун бузилишларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан аввалги мониторинг ёки давлат экологик назорати натижаларига кўра фақатгина далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатига кўра — белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар; жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг мажбурий кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар. Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган функциялар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар билан қўшимча келишувсиз амалга оширилиб, улар бир иш куни давомида хабардор қилинади. 53. Маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга жойлаштирган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мансабдор шахслар, мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш (икки иш кунидан тўрт иш кунигача бўлган муддат белгилаган ҳолда) ҳуқуқига эгалар. Олдинги таҳрирга қаранг. Мажбурий кўрсатмалар масъул шахслар томонидан белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, мансабдор шахслар «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» давлат унитар корхоналарини шунингдек, хусусий ихтисослашган ташкилотларни келишув асосида жалб этган ҳолда, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чораларини кўриб, мажбурий кўрсатмаларни бажармаган шахсларга санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобларни (тўлов муддатини белгилаган ҳолда) тақдим этадилар. (53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда мансабдор шахс, мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили), ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузилади. Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини далолатнома тузилган куннинг ўзида ёзма равишда асослаши керак. Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) келмаган тақдирда, мансабдор шахс, ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади; (53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон) Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз муддатида тўламаслик ёки рад этиш (бош тортиш) ҳолларида мансабдор шахслар судларга тўловларни ундириш билан боғлиқ даъволар киритадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 54. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда, аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади. (54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 55. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар. (55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон) Download 58.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling