Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-§. Тайёрланаётган иккиламчи хом ашёни ҳисобга олиш


Download 58.47 Kb.
bet13/15
Sana28.12.2022
Hajmi58.47 Kb.
#1018864
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
787-карор 02.10.2018

4-§. Тайёрланаётган иккиламчи хом ашёни ҳисобга олиш
4726. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан иккиламчи хом ашё ҳаракатининг ҳисоби ва назоратини юритиш бўйича масъул шахс тайинланади.
4727. Юридик шахслардан иккиламчи хом ашёни қабул қилишда уч нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, унинг бир нусхаси кейинчалик ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун иккиламчи хом ашёни топширувчига берилади.
Иккиламчи хом ашёнинг миқдори (оғирлиги) ва тавсифи иккиламчи хом ашёни тайёрловчи томонидан ҳақиқатда қабул қилиш ҳолати бўйича тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларида қайд қилинади.
4728. Қабул қилиш-топшириш далолатномасининг қатъий ҳисоботи юритилади ва у ҳар бир варағи белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган қабул қилиш-топшириш далолатномаларини ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
5-§. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш) ва тайёрлашда ходимларнинг шахсий гигиенаси ва хавфсизлигини таъминлаш
4729. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланадиган, шунингдек, транспорт воситалари ва контейнерларга санитар ишлов бериш ишларини амалга оширувчи ходим дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши (бир йилда камида бир марта) ва қонунчиликда белгиланган тартибда кўп учрайдиган ҳамда ўта хавфли инфекцияли касалликларга (сил, гепатит, ўлат, вабо ва бошқалар) қарши профилактик иммунизация (вакцинация) қилиниши лозим.
4730. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташишга қўйилган ходим тегишли махсус кийим ва шахсий гигиена ҳамда ҳимоя воситалари (ниқоб ёки респиратор, қўлқоп, ҳимоя комбинезони, ювиш воситалари ва бошқалар), шунингдек, биринчи тиббий ёрдам воситалари билан бирга дори қутиси билан таъминланиши керак.
Махсус кийим қулай ва ишловчиларни чанг ҳамда бошқа ифлосланишлардан ҳимоя қилиши, осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган бўлиши лозим.
4731. Санитария-эпидемиологик жиҳатидан хавф туғдирувчи иккиламчи хом ашё тезкор изоляция қилиниши ва зарарсизлантирилиши керак.
(151-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)

Download 58.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling