Табиий муҳитнинг ифлосланиши табиий омиллар ва инсон фаолияти билан боғлиқ тарзда рўй бериши мумкин - 1.Табиий ифлосланишнинг асосий манбалари:
- 2.Вулқон отилиши
- 3.Зилзила,
- 4.Сел
- 5.Ёғинлар, кўчки, сув тошқини
- 6.Кучли шамоллар каби табиий жараёнлар натижасида содир бўлади. Бу турдаги ифлосланиш бевосита табиий жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, унда инсон иштироки бўлмайди
Инсон хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча ифлосланишларни антропоген ифлосланиш, деб аталади. - Антропоген ифлосланиш табиат компонентлари бўйича: сувнинг, ҳавонинг ва тупроқнинг ифлосланиши, Шунингдек, геотизимларнинг ифлосланиши каби гуруҳлардан иборат.
Индикатор. - Индикатор (лот. индикатор – кўрсаткич) – атроф-муҳитда (геотизимларда) ифлослантирувчи моддалар миқдорий параметрларининг ёки сифатий таркибининг мавжудлиги, тўпланиши, ўзгариши тўғрисида маълумот берувчи кўрсаткич бўлиб физик, кимёвий ва биологик бўлиши мумкин.
- Геоэкологик вазиятларни белгиловчи индикаторлар, уларнинг миқдори, қайси бирининг устувор бўлиши тўғридан-тўғри инсон фаолиятига боғлиқ бўлиб, маълум хўжалик соҳаларига муайян индикаторлар тўғри келади. Шу сабабдан геоэкологик вазиятларни ва индикаторларни аниқлашда шу ҳудудда хўжалик фаолиятининг қайси соҳаси ривожланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Табиий муҳитнинг ифлосланиш турлари. - Юқорида айтиб ўтганимиздек, табиий муҳитнинг ифлосланиши асосан инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида рўй беради. Барча антропоген ифлосланишларни физик, кимёвий, физик-кимёвий, биологик ва механик турларга ажратилади.
- Физик ифлосланиш муҳитнинг табиий параметрларини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги турлари ажратилади: иссиқлик, ёруғлик, шовқин, электромагнит, радиацион ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |