Исссиқлик ифлосланиши. - Иссиқлик ифлосланиши ҳаво ҳароратининг кўтарилишига олиб келади. Бу ҳол иссиқ сувни ёки тутунли газ оқимини муҳитга чиқарилиши билан боғлиқ.Сув ҳавзаларига саноат корхоналаридан иссиқ сувнинг қуйилиши натижасида организмларнинг турини ўзгаришига ва сув ўтлари гуруҳининг вужудга келишига олиб келади. Саноат корхоналари, транспорт, қурилиш, бурғулаш, карер майдонларида турли даражада шовқин келиб чиқади. Бу ҳол инсон соғлиги, айниқса асабга кучли таъсир этади.
Кимёвий ифлосланиш. - Кимёвий ифлосланиш табиий муҳитнинг кимёвий хусусиятларининг ўзгариши билан боғлиқ, бунда ҳудудга ташқаридан турли кимёвий моддаларнинг кириб келиши ва уларнинг ўртача миқдордан ортиқчалиги билан тавсифланади. Мисол тариқасида оғир металлар, пестицидлар, ювувчи моддалар, органик моддаларнинг тўпланиши муҳитнинг ифлосланишига таъсир этади. Оғир металлар билан ифлосланиш қўрғошин, симоб, кадмий ва бошқаларни металли деталларни ишқаланиши, коррозияси, ички ёниш двигател чиқиндилари, ёқилғи ёнганда, аварияда тўпланиши билан боғлиқ.
Биологик ифлосланиш. - Биологик ифлосланиш инсон организми учун ноқулай бўлган биомоддаларнинг ҳудуда кўпайиши билан тушунтирилади. Фойдаланилаётган геотизимга микроорганизмларнинг кириши бактериологик ифлосланиш дейилади. Муҳитнинг биологик ифлосланиши биоген ва микробиологик гуруҳларидан иборат.
Табиий муҳит ифлосланишининг таснифланиши. - Сайёра миқёсидаги ифлосланиш глобал ифлосланиш дейилади. ДДТ пингвин ва оқ айиқ организмида топилган.
- Регионал (минтақавий) ифлосланиш маълум катта майдондаги ўлкага тегишли (Оролбўйи, Ўрта денгиз, Волга ҳавзаси).
- Локал (маҳаллий) ифлосланиш саноат шаҳарлари, саноат корхоналари атрофи учун хос. Табиат компонентларининг ҳам ифлосланиши кузатилмоқда (сув, ҳаво, тупроқ, ўсимлик қоплами).
-
Do'stlaringiz bilan baham: |