Тадбир жойи байрамона безатилган. Сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар


Нептун: Қочиб кетса топаман Изларини излайман. Байрам бўлмайди тамом Бошка гап йўқ вассалом! Бошловчи


Download 169.28 Kb.
bet5/5
Sana24.10.2023
Hajmi169.28 Kb.
#1718122
1   2   3   4   5
Bog'liq
СУВ БАЙРАМИ-СЦЕНАРИЯСИ

Нептун: Қочиб кетса топаман
Изларини излайман.
Байрам бўлмайди тамом
Бошка гап йўқ вассалом!
Бошловчи: Ҳаяжонланма қизингни топишда биз ёрдам берамиз.
Диққат билан эшитгин. Дунёда шундай орол бор. У оролда шаҳар бор. Шаҳарда болалар боғчаси бор. Боғчада болалар бор. Улар кун бўйи дам олишади, мазза қилиб ўйнашиб, қувнашашади. Яна 4 маҳал яхши овқатланишади. Қизинг шу шаҳарда йўқолган.
Нептун: (Қўлини айлантиради) Кўряпман қирғоқларни, қумлик пляжларни
Бу болалар шаҳрими? Қани мудир. Методист,
Қани хамшира, ошпаз, қани тарбиячи, энага.
Уларни зудлик билан, олиб келинг олдимга.


Шайтончалар ходимларни олиб чиқишади.
Нептун: Миш-мишлар юрибтиймиш, қизим шу боғчадамиш.
Ёмонликни хохламасангиз қизимни қайтарингиз.
Сув алвастиси: Эй Нептун сен буларни кўргин
Болаларни қийнашибди роса.
Хар куни ўйин – кулгу, роҳат
4 маҳалдир ширин овқат.
Ухлатишар уларни зўрлаб
Ёруқ кунни кўрмаслар яйраб.


Нептун: Шундайми боғча ходимлари
Шу гапларнинг бариси ростми?...


Шунда болалар орасидан Нептуннинг қизи кенжа сув парийси Гулчатой югуриб чиқади.


Кенжа сув.п: Отажоним! Отажоним! Мен олдингда хозирман.
Ассалому алайкум азизим, қадрлигим .
Аччиқланма, тўхтагин гапимга қулоқ солгин.
Бекорга хафа бўлма, қарагин болаларга
Қизил юз ширмонларга.
Сувларингда чўмилишар, яйрашар,
Салқин боғча боғларида яшнашар.
Улар ботир, қўрқмас, чаққон, жуда зўр!
Иштаҳалари карнай биз билан тезроқ юр!


Нептун: Қололмайман қизалоғим ахир мен Сув қиролиман.
Ер ҳавоси менга оғир, салтанатга кетай узр..
Кетишдан олдин сизларга БУЮРАМАН:

1.Бугунги сув байрамимизда барча қувноқ, шодон бўлсин.


2.Ёз давомида барча болалар чўмилиб, чиниқсинлар, соғлом бўлсинлар.
3.Шундай байрамни ва ёзги соғломлаштиришни ташкил этган боғча маъмуриятига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман ва менинг салтанатимга чўмилишга таклиф этаман. (деб хассасини ерга уч маротаба уради)
Сузиш эстафета ўйинлари” давом этади.
1.Сувдаги гулларни ким тез ва кўп териш.
2.Қоғоздан ясалган кемачаларни ким тез сув тепасида пудаб манзилга олиб бориш.
3.Сувдан Киндерс тухумчаларини ким кўп териш.
4.Сув тагидан катта маржонлар ва ракушкаларни ким кўп териш ва х.к.Тузди: Фарғона вилояти Ёзёвон туман 3-ДМТМ ходими Ш.ДЖ.Рузиева.


Download 169.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling