Тадбиркорлик асослари


ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
шунингдек 
солиқ 
мажбуриятларини 
бажариш 
билан 
боғлиқ 
муносабатларни тартибга солади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
қуйидаги 
солиқлар 
белгиланади: 
1) қўшилган қиймат солиғи; 
2) акциз солиғи; 
3) фойда солиғи; 
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
7) мол-мулк солиғи; 
8) ер солиғи; 
9) ижтимоий солиқ. 
Шу ўринда, солиқ ва солиқ тортиш билан боғлиқ масалаларнинг 
тадбиркорлик фаолиятига тегишли бўлган муҳим бандларига алоҳида 
тўҳталиб ўтамиз. 
Солиқ тўлови – тадбиркор томонидан амалга оширилиши зарур 
бўлган мажбурий тўлов ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан тадбиркорлик 
субъектлари солиқ бўйича тўлоқларни банклар орқали нақд пулсиз 
шаклда амалга оширишлари зарур. 
Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ қарздорлиги 
юзага келганда, белгиланган муддатда тўланмаганда ёки тўлиқ 
тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш — ундирувни банк хисоб 
варақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив 
карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий 
тартибда амалга оширилади. 
Тадбиркорлик субъекти фаолияти давомида ҳисоб рақамига келиб 
тушган пул айланмасидан солиқлар тўловини амалга ошириб бориши 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
68 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
белгиланган. Пул айланмасидан тўланадиган солиқ ставкаси 4 фоизни 
ташкил этади. 
Шу ўринда, алоҳида келтириб ўтиш керакки, Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексига асосан якка тартибдаги тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар солиқ тўловлари бўйича 
ўзларининг яшаш жойида ҳисобда туришлари лозим. Якка тартибдаги 
тадбиркорлик субъектлари 100 млн. сўмгача бўлган реализация ва 
тушумларидан даромад солиғи тўлаб борадилар. Шунингдек, якка 
тартибдаги тадбиркорлар реализация тушумлари 100 млн. сўмгача 
бўлганда даромад солиғини тўлашда қатъий белгиланган солиқ 
тўловини тўлаш учун даромаднинг 12 фоизини фоизини тўлаши шарт.



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling