Тадбиркорлик асослари


Фирма ва унинг эгаларининг тарихи


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Фирма ва унинг эгаларининг тарихи 
Бу бўлимда учта асосий саволга жавоб бериш керак: 
1. Сизнинг фирмангизнинг иш тарихи қандай ва у қанчалик 
муваффақиятли? 
2. Корхонадаги жорий ҳолат қандай? (1 ва 2-саволлар мавжуд 
компаниялар учун) 
3. Сизнинг бизнесингизни ким бошқаряпти ва бошқаради? 
Компанияни тавсифлаш қуйидаги маълумотларнии ўз ичига 
олиши керак: 
1. Корхона фаолияининг асосий йўналиши, мақсад ва вазифалари, 
асосий маҳсулотлари, бозорлар, асосий мижозлар, компаниянинг 
бозордаги вазияти, унинг бозордаги улуши, мавжуд жиҳозлар. 
2. Бизнес эгалари, уларнинг касби, маълумоти, машғулотлар 
доираси. Сармоядорнинг асосий саволларидан бири: “мен бизнесни ким 
билан бирга қиламан” бўлиши аниқ. 
3. Молиявий ҳолат ва аввалги фаолият (одатда, сўнги 4-5 йил 
давомида) даромад, фойда, активлар ва шунга ўхшашлар. 
4. Бизнеснинг мақсади (масалан, режалаштирилган сотиш ҳажми, 
ўсиш суръатлари, рентабеллик, бозордаги уруш ва ҳакозо). 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
73 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Шу билан бир вақтда, ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорга, 
компания тарихи ўрнига ўзининг бизнес тарихини баён этиш мақсадга 
мувофиқ: шу ишлай бошлаган ва турдош соҳадаги фаолиятда эришган 
ютуқлари ва тажрибаси. 
Бизнес ғояси: маҳсулотлар ва хизмат кўрсатишлар 
Бу бўлим сизнинг лойиҳангиз, бизнес – ғоянгиз мўлжаллаган 
асосий маҳсулот ва хизмат кўрсатишларни тавсифлаб беради. Қуйидаги 
ҳолатларни очиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. 
1) Сизнинг маҳсулот ёки хизмат кўрсатишларингизга кимда 
эҳтиёж бор, улар мижозларнинг қандай эҳтиёж ва талабларини 
қондиради, уларининг фарқли хусусиятлари қандай, сизнинг маҳсулот 
ёки хизмат кўрсатишингиз бозор талабларига қай даражада жавоб 
беради, рақобатчилар олдидаги афзалликлари нимадан иборат? 
2) Маҳсулотлар ва уларнинг таркибий тавсифи (схемага риоя 
қилиш мақсадга мувофиқ: умумий тавсифи, асосий хоссалари, асосий 
таркиби, ишлаб чиқариш усули); 
3) Асосий харажат йўналишлари бўйича маҳсулот нархи: меҳнат 
сарфлари, субподрядчиклар, бошқа харажатлар; агар сиз маҳсулот нархи 
ўзгаришининг анъанасини баҳолай олсангиз, уни бизнес режада 
тавсифланг; агар сиз изланиш ва ишлаб чиқариш (яратиш) нинг 
бошланғич босқичида бўлсангиз маҳсулот нархи ўлчами мумкин булган 
вариантларини баҳоланг; 
4) Маҳсулотнинг рақобатбардошлиги; мавжуд ёки кутилаётган 
рақобатчи маҳсулот рўйхатини келтиринг, уларнинг сизнинг 
маҳсулотингизга нисбатан афзаллик ва камчиликларини тавсифлаб 
беринг. 

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling