Тошкент давлат иқ тисодиёт университети
Download 27.71 Kb.
|
МОЛИЯ МУСТАКИЛ ИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
тошкент давлат иқтисодиёт университети тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қуввталаш давлат жамғармакси мустақил иш 2-курс ммо 91 нумонжонова иродахон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг 46 мингдан зиёд лойиҳаларига 15 триллион сўмдан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида: 1. Қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятининг кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги асосий йўналишлари этиб белгилансин: тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали жойларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш; экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали республикада экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш; тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этиш; мамлакатда кичик тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш, жумладан ҳудудларда иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим драйвер соҳаларни ривожлантириш борасида молиявий кўмаклашиш; тижорат банкларининг кредитлари орқали ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори самара берувчи йўналишлар, жумладан ахборот тизимлари ва дастурларини яратиш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш. 2. Белгилансинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб: а) Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади. Бунда, компенсация «2+1» тамойили асосида кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йили учун тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, компенсация тақдим этиш даври қўшимча бир йилга узайтирилади; б) Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик: кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда; 2025 йил 1 январга қадар мазкур Фармоннинг 1-иловасида келтирилган олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади; в) Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик тижорат банкларининг фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади; г) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўзда тутилган молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади. 3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Жамғарма томонидан 2022 йил 1 июлга қадар компенсация ёрдамлари кўрсатилиши орқали ажратилган кредит (лизинг) бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар айланмаси каби кўрсаткичлар тўлиқ бажарилмаган ҳолларда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб компенсация тўловларини тўхтатиш чораларини кўрсин. Download 27.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling