Тошкент давлат иқ тисодиёт университети


Download 27.71 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi27.71 Kb.
#1625277
1   2   3   4
Bog'liq
МОЛИЯ МУСТАКИЛ ИШ

Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича компенсациялар ҳамда кафилликлар Жамғарманинг мавжуд молиявий ресурслари ва таваккалчиликларини ҳисобга олган ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларига тақдим этилади, қуйидагиларни назарда тутувчи кредитлар бундан мустасно:
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш;
савдо (бундан экспортолди молиялаштириш мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;
енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);
бино-иншоотларни сотиб олиш;
айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно);
илгари олинган кредит ва лизингларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш.
5. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2023 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдоридан келиб чиқиб, Жамғарма томонидан бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланади.
Бунда, бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари чораклар бўйича тақсимланади;
Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 20 баробари миқдоридан ошмаслиги керак;
Кенгаш лойиҳаларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, тақдим этилган кафиллик суммасининг икки фоизи миқдоригача бир марталик воситачилик ҳақи олиниши тартибини белгилайди;
Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш юзасидан маъқулланган лойиҳалар бўйича шартномалар 5 иш куни ичида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади.
7. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга:
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг Жамғарма молиявий ёрдамларидан фойдаланиш натижадорлиги ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
молиявий ёрдамларнинг самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Фармоннинг 2-бандида кўзда тутилган молиявий ёрдам миқдорларининг юқори чегараси сақланган ҳолда унинг миқдорини камайтириш ёки молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилиш;
Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган базавий меъёрлар ва шартларни белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Жамғарма фаолиятини ривожлантириш ва уни жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлаштириш учун унинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш;
Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида эксперт таҳлил гуруҳини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилишни таъминлаш мақсадида Жамғарманинг молиявий ёрдам кўрсатиш параметр ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
8. Жамғарманинг «Тадбиркор» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
уч ой муддатда молиявий ёрдам тақдим этилаётган лойиҳалар бўйича ўрнатилган базавий меъёр ва шартлар бажарилишининг масофавий мониторингини амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва тижорат банкларининг ахборот тизимларини Жамғарма томонидан маълумотлардан бепул фойдаланилишини кўзда тутган ҳолда, ахборот тизими билан интеграциялаштирсин;
2023 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга тақдим этиладиган молиявий ёрдамлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланган таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, скоринг таҳлил асосида ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин;
тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, тўланаётган компенсация маблағларининг уларга манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида ахборот тизимини такомиллаштириб борсин.
10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) билан биргаликда икки ой муддатда:
Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги турларини жорий этиш, хусусан, бизнес-тренинглар ташкил этиш, консультатив хизматлар кўрсатиш ва янги тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи таклифларни;
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга Жамғарма ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга аризалар, даъволар ва шикоятлар билан мурожаат қилганда, уни давлат божидан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Download 27.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling