Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
75 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Бошқарув – муваффақият калити. Одатда сармоядорлар аъло 
даражада 
бошқариладиган ўртамиёна лойиҳага сармоя киритиш ўртача 
бошқариладиган аъло лойиҳадан афзал деб ҳисоблашади. Сизнинг 
мақсадингиз аъло даражадаги бошқарув жамоасига эга эканлигингизни 
намойиш этиш, гарчи бу жамоа атиги бир ёки икки кишидан иборат 
бўлса ҳам (бу бизнес миқёсига боғлиқ). Бу жамоанинг ҳар бир аъзосини 
қуйидаги схема бўйича қисқача тавсифлаб беринг: 
1) Мансаби; 
2) Масъуллиги (функцияси); 
3) Иш тажрибаси; 
4) Маълумоти. 
Зарурият туғилганда бизнес режага иловада жамоангизнинг 
асосий аъзоларига қисқача резюме бериб кетишингиз мумкин. 
Ишлаб чиқариш. Агар сиз ишлаб чиқариш фаолиятини 
режалаштираётган бўлсангиз, бизнес режада қуйидагилар акс 
эттирилиши зарур: 
 
Ишлаб чиқариш тузилмалари ва ишлаб чиқариш жараёнини 
тавсифи; 
 
Қўлланиладиган ишлаб чиқариш жиҳозлари; 
 
Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш усул ва методлари; 
 
Материал ва хом ашёни етказиб берувчилар. 
Сизнинг бизнесингиз савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан 
алоқадор бўлса, бу бўлим қуйидаги саволларни ўз ичига олади: 
 
Асосий фаолият тузилмаси; 
 
Хизмат кўрсатиш турлари ва фаолият кўринишлари; 
 
Зарурий жиҳоз; 
 
Асосий етказиб берувчилар рўйхати. 
Тезкор-оператив режа 
Бизнес режанинг бу қисмида компания мақсадига эришиш учун 
зарур, корхона функциясига ажратилган фаолият ва ҳаракатлар санаб 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
76 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
ўтилади (ҳар бир режалаштирилаётган фаолият вақти даврини қўшиш 
керак, фаолият бошланиши ва тугалланиши муддати, ташкил этиш 
ҳамда бажариш маъсуллари кўрсатилади). 
Зарурий сармоя 
Бизнес режани кўриб чиқишдан аввал, сармоядорлар қуйидаги 
саволларга жавобларни ўрганиб чиқишни истайдилар: 
 
Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун керакли сармоя 
миқдори қанча ва сармоядорлардан сўралаётган маблағ миқдори қанча?
Сўралаётган сармоядан кейинги йилларда фойдаланиш “графиги” 
қандай? 
 
Сармоядор ва кредиторлардан умумий молиялашнинг қанча 
қисми сўралаяпти (маблағ миқдори, муддатлар ва мумкин бўлган 
кафолат битимлари). 
Молия 
Бу бўлим – бизнес-режанинг ўзак қисми. Унинг мақсади – 
лойиҳанинг ишчанлик имконияти, унинг фойдалилиги, зарурий нақд 
маблаглари ва молиявий хавфи даражаси ҳақида тўлиқ ва аниқ 
тасаввурни бериш. Одатда, молия режаси қуйидагилардан иборат 
бўлади: 
 
Асосий молиявий кўрсаткичлар; 
 
Фойда ва зарарларнинг хомаки ҳисоби; 
 
Аналитик ҳисоблашлар, масалан, ўзини оқлаш муддати ва шунга 
ўхшашлар; 
 
Асосий фаолият бюджети; 
 
Асосий хулосалар. 
Бўлимни мутахассис бўлмаган томонидан ишлаб чиқилиши қийин, 
шунинг учун мутахассис-бизнес маслаҳатчини уни тузиш учун жалб 
этиш, гарчи сиз бизнес-режани ўз кучингиз билан ишлашга қарор қилган 
бўлсангиз ҳам, зарурий ҳолат ҳисобланади.



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling