Тадбиркорлик асослари


Бўлажак тадбиркорларни нима ташвишлантиради?


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Бўлажак тадбиркорларни нима ташвишлантиради? 
Ҳар бир бўлажак тадбиркор бизнесни бошлашдан олдин хавотирга 
тушиши аниқ. Гарчи, бизнес ғоя шакллантирилган, бизнес-режа ишлаб 
чиқилган, зарур тадқиқот ва таҳлиллар амалга оширилган бўлсада, 
келгусидаги ноаниқ ва мавҳум вазият бир оз ҳадиксираш ҳамда қўрқув 
ҳиссини вужудга келтиради.
Авваламбор, янгидан иш бошлаётган тадбиркорлар мижоз ва 
харидорлар эътиборини қозона олмасликни ўйлаб, ташвишга тушишади. 
Бундай ҳолатда ўзига хос сўров ўтказинг: атрофингиз-дагилар ўз 
бизнесингизни бошлаш тўғрисидаги ғоянгизга қандай қарашади? Аммо 
фикрингизни қўллаб-қувватловчи мақтовларни эшитиб, эҳтиросларга 
берилманг, кенгроқ фикрланг. 
Ҳеч нарсасиз қолишдан ташвишланиш, таваккалчиликлар 
олдидаги қўрқув ҳам бизнесни бошлашга тўғаноқ бўлувчи омиллардан 
ҳисобланади. Агар олдиндан келгуси хатти-ҳаракатларингиз аниқ 
режалаштирилган, бизнесингизнинг кучли ва заиф томонлари 
аниқлаштирилган бўлса, демак, маълум бир таваккалчиликларни 
аллақачон инобатга олгансиз. Қўрқувни енгишнинг энг мақбул йўли – 
таваккалчиликларни назорат остида ушлашга ҳаракат қилинг. 
Тадбиркорлик ғояси – бу ўзида инновацион жиҳатларни ва 
таваккалчиликни ифода этувчи, мақсади даромад топиш бўлган 
ғоялар тушинилади. Ҳар бир тадбиркорнинг асосий мақсади даромад 
топиш ҳисобланади. 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Ўз бизнесингизни бошлаганингиздан сўнг турли хил тўсиқларга 
дуч келасиз ва уларни бартараф этишга ўрганиб боришинг из лозим 
бўлади. Ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан, ҳадиксираб ўтираверишдан 
кўра, қўрқув ва хавотирни енгишга интилинг. 
1.2. Тадбиркор учун тавсифли сифатлар 
Қуйидаги мазмундаги савол барчани қизиқтиради: Бизнес одами 
қайси хислати билан тавсифланади, бизнесменни инсон фаолиятининг 
бошқа турдаги вакилларидан фарқи нимада? Янада амалий жиҳатдан 
муҳимроқ бўлган савол шуки, одамни бизнесда муваффақият 
қозонишига зурур бўлган ҳолатда кейинги одимни қўйишга ва ўз ишида 
сезиларли ютуқларга эришишида реал ёрдам бера оладиган нарса нима?

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling