Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
18
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Якка тартибдаги тадбиркорлик:
-
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаш
ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган
мол-мулк
негизида,
шунингдек, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки)
ундан
фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли
бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади;
-
шахсий тадбиркорлик деганда якка
тартибдаги тадбиркорлар-
нинг ўзи томонидан мулк ҳуқуқида, шунингдек, мулкка эгалик қилиш ва
(ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга мулкий ҳуқуқ
туфайли
ўзига тегишли мол-мулк негизида мустақил
равишда амалга
оширилиши тушунилади;
-
биргаликдаги
тадбиркорлик
-
оилавий
тадбиркорлик,
касаначилик фаолияти, деҳқон ҳўжалиги, оддий ширкатлар тушунилади.
Тадбиркорлик субъекти – тадбиркор мақомига эга бўлиши учун
корхонанинг
давлат
руйхатидан
ўтказилганлиги
ҳақидаги
гувоҳномасига эга бўлиши лозим.
Хусусий тадбиркорлик - фуқаролар (алоҳида фуқаролар)
томонидан ўзларининг таваккалчилик ва мулкий жавобгарлиги остида,
шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик
доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: