Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 21 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
20 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Ширкат фирма бир неча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган шерикчилик корхонасидир. Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд: - масъулияти чекланмаган жамиятлар; - масъулияти чекланган жамиятлар. Давлат томнидан ушбу фаолият учун хам яъни, тоғ-кон, геология соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган. Фаолият қўламига қараб корхоналар микро, кичик, ўрта ва йирик корхоналар турларга бўлинади. Хусусий корхонани номлашда корхона номини қисқартирилган номларда номлаши мумкин. Мулкчилик шаклига қараб корхоналар хусусий, акциядорлик, жамоа, давлат, қўшма корхоналар бўлинади. Шу ўринда, якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма, кичик корхоналар кичик бизнес субъектлари тоифаси киради. Кичик бизнесни аниқлашда ишчилар сонига қараб мезондан фойдаланилади. Хусусий корхоналар ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширади. Шунингдек, давлат улушига эга тадбиркорлик субъекти мавжуд ва бу қонунчиликда таъқиқланмаган. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор номи фермер хужалиги деб юритилади. Шу сабали, Фермерлик ва деҳкон хўжалиги фаолиятлари тадбиркорлик фаолияти шакли ҳисобланади киради. 2.2. Тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар Ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 21 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. Умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга оширилади. Улар ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида ҳам шаклланиши мумкин. Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун мос бўлади. Чунки, бундай муҳит тадбиркорга амалга ошираётган ишларининг натижалари қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият туғдиради. Тадбиркорнинг ўз иши натижаларини олдиндан кўра билиши таваккаллик тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор маълум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади. Бундай муҳит юқорида келтирилган ижобий муҳитга тўғри келмайди. Амалда кўп ҳолларда тадбиркорлик муҳитининг маълум бир омили тадбиркорнинг иш натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тадбиркорни кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради. Юқорида таъкидлаб ўтилган омиллардан ҳуқуқий омиллар асосий омил бўлиб ҳисобланади, чунки тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорлик муҳитида амалга оширилиши мумкин бўлган ўйинлар қоидасини кўрсатиб беради. Ўйинлар қоидаси тушунчаси рухсат этилган ва амалга оширилаётган иш (ҳаракат)ларни ўз ичига олади. Рухсат этилган иш (ҳаракат)ларга нисбатан ўйин қоидалари турли шаклда намоён бўлади. Ўйин қоидалари нима қилиш мумкин-у нима қилиш мумкин эмас тамойили асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Бу қоидаларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш йўлидаги барча чэгара ёки чекловлар яққол кўрсатилиб берилиши керак. Умуман |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling