Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
13
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
даражада оёққа турғазиб, зарур тажриба ва сармоя орттиргандан
кейингина фаолиятни янада кенгайтиришга эътиборни қаратишган.
Демак, бирданига бир нечта бизнес ғояни амалга оширишга
интилиш нотўғри. Дастлаб аниқ бир фаолият йўналишини белгилаб
олиб, уни самарали йўлга қўйишга бутун диққат ва эътиборингизни
қаратинг.
Шу билан бирга, ғоянгизнинг қойилмақом тарзда амалга
оширилиши ҳам ўта муҳимдир. Зеро, сизни рақобатчиларингиздан
фарқлаб турадиган асосий жиҳат ҳам айнан шудир.
1.3. Тадбиркорлик қобилиятингизни ривожлантиринг
Бизнес одамнинг асосий хоссаларидан бири бу фаоллик - мавҳум
шароитларда ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳисобланади. Бу бизнес учун
унчалик ўзига хос бўлмаган, бироқ бу фаолиятда дастлабки қадамни
қўйиш учун, муваффақиятга эришиш ва уни мустаҳкамлаш кейинчалик
барпо қилинадиган бизнес пойдеворини шакллантириш учун керакли
шарт ҳисобланади. Бошқа икки сифат бизнес ва бизнесменнинг
етукликка эриша бориши билан жуда яққол кўзга ташланади. Булар
ҳисобий фикрлаш ва маркетингни танлаш. Бу хусусиятларнинг
ривожланишига
нафақат
муваффақият
тўғридан-тўғри
боғлиқ
бўлибгина қолмасдан, бизнесмен ишининг ривожи ҳам боғлиқдир.
Булардан яна бири – одамларни бошқара олиш қобилияти бўлиб,
ижтимоий руҳий хусусият ҳисобланади. Бизнес гуллаб яшнаши учун пул
билан ишлай билишнинг ўзи етарли бўлмай, одамлар билан ишлай
билиш ҳам керак. Яхши бизнесмен иш мулоқоти санъати сирларини
мунтазам эгаллаб бориши керак.
Бу сифатлар бизнес билан шуғулланаётган одамда нақадар
муштараклашиб
кетиши
ва
унинг
шахсий
хусусиятларини
шакллантириши ҳақида тортишиш мумкин. Бошқа фаолият турларида
Do'stlaringiz bilan baham: |