Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
14
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
бўлгани каби инсонда касбий хусусиятларининг илдиз отиш меъри кенг
миқёсда рўй беради, яъни юзакидан юқори (профессионал) даражагача
бўлиши мумкин.
Бу сифатлар ўзгармас, қотиб қолган, доимий шаклланган ва
барқарор кўринишда бўлмайди. Улар шаклан ўзгариб боради, бир
ҳолатдан бошқасига ўтади. Бизнеснинг ҳар бир янги ҳолатида янги ва
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб боради. Бу ўзгаришлар динамикаси
бир вақтнинг ўзида инсон тайёрлиги ва ички талаби ҳамда бизнеснинг
ўз шарт-шароитларини ривожлантириб бориши билан белгиланади.
Инсон ўзининг интилишлари билан фаолиятнинг бўлажак талабларидан
илгарилаб кетиши ёки уларга бўлган муносабатда кеч қолиши мумкин.
Мана шунинг ўзида бизнес одамга таклиф қилаётган қаттиқ
қоидалардан бири намоён бўлади: ким улгурмаса, кеч қолган бўлади.
Агар бизнесмен фикрлаш усули ва ўз ҳулқини, атрофдаги ўзгаришлар
даражасига етгунча, ўзгартира олмаса, уни ноқулай оқибатлар кутади.
Турли манбалардан ахборот тўпланг. Кўпроқ бизнес-адабиётлар
сотиб олинг, сайтларга қайд этилинг, тадбиркорликка биғишланган
телекўрсатувларни томоша қилинг, у ёки бу даражада тадбиркорликка
алоқадор одамлар билан мулоқотда бўлинг, турли тренингларга
қатнашинг.
Имкони борича кўпроқ маълумот ва маслаҳатлардан фойдаланинг.
Кенг миқёсидаги, ишонарли ахборот ва мутахасисларнинг маслаҳатлари,
ҳар қандай бизнесни очиш билан боғлиқ таваккалчиликни камайтиради.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
15
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
2-БОБ.
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ
2.1. Тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |