Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
11
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
ўрганиб бориш зарур. Қуйида тадбиркорликни бошлашда йўл
қўйиладиган айрим хатоларни кўриб чиқамиз.
1. Бизнесни ўз ғоянгизни бебаҳо ва тенгсиз деб ҳисоблаганингиз
учун бошлаш. Ғоянгизни ўзингиз эмас, балки бўлажак мижозлар ва
харидорлар баҳолаши лозим.
2. Аниқ бизнес-режага эга бўлмай туриб иш бошлаш. Бундай ҳолатда
келгуси фаолиятингиз ва мақсадларингиз тўғрисида тўлиқ
тасаввурга
эга бўлмайсиз.
3. Бозорни таҳлил қилмасдан фаолиятни бош-лаш. Бундай вазиятда
маҳсулотингизни бозорда сота олмайсиз ва тез орада касодга учрашин-
гизнинг эҳтимоли юқори.
4. Фаолият юритиш режалаштирилаётган соҳа бўйича билимга эга
бўлмай туриб иш бошлаш. Оддий қилиб
айтганда, қандайдир дастгоҳ
ҳақи-да етарли билимга эга бўлмай туриб, унга эҳтиёт қисмлар ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш тўғри-сида асло ўйламанг. Тўғри,
етарли
малакага эга мутахассис ёллашингиз мумкин. Лекин, ушбу мутахассис
зарур тажриба ва маблағ тўплаган-дан
кейин сизни тарк этиши
мумкинлигини ҳам ёдда тутинг.
5. Фаолият бошлангандан сўнг илк ойлардаёқ катта фойда
кўришдан умидвор бўлиш. Бизнес сабр-тоқат ва вақт талаб қилади.
6. Устувор йўналишларни нотўғри белгилаш. Энг асосий устуворлик
– мижозлардир, чунки улар бўлса – самара бўлади.
7. Ўрганиш ва такомиллашиб бориш истагининг йўқлиги.
Доимий
равишда ўқиш, янгиликларни ўрганиш, дунё қарашни кенгайтириб
бориш лозим.
8. Режалаштирилаётган тадбиркорлик йўналишига қизиқишнинг
мавжуд эмаслиги. Содда қилиб айтганда,
спортни севмасангиз спорт
мактаби очманг.
Do'stlaringiz bilan baham: